Latest news

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  17 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

Жереми Матьё: “Ла Лигадаги ғалаба энг муҳим соврин” News

Жереми Матьё: “Ла Лигадаги ғалаба энг муҳим соврин”

Франциялик ҳимоячи Жереми Матьё “Барселона” таркибида кўплаб ўйинларни жароҳати сабабли ўтказиб юборди.


Мавсум якунида Ла Лига ва Испания Кубогида зафар қучган футболчи йил давомидаги турли вазиятлар хусусида саволларга жавоб берди.


- Чемпионатдаги ғалабани яхши нишонладингизми?

- Албатта. Ла Лига соврини энг муҳим ҳисобланади, чунки у сенинг барқарорлигингни кўрсатади. Мен мартда олган жароҳатимдан тикланиб, якунда сафга қайтишга улгурдим. Бундай пайтда жамоа билан бирга бўлиш, улар билан қувончли лаҳзаларни бўлишиш жуда ажойиб.

- Чемпионлар лигасисиз эришилган дублни қандай баҳолайсиз?

- Ла Лига – энг асосий турнир. Ундаги ғалаба мавсум давомида қилинган меҳнат самарасидир. 38 учрашув ўтказиб, чемпионатни биринчи ўринда якунлаш шунчаки фантастика. Жамоа ичида буни муносиб баҳолашади. Мухлислар ҳам бунга шундай муносабатда эканига шубҳам йўқ.

- Мавсум аввалгисига нисбатан қийинроқ кечдими?

- Ўтган йилги муваффақиятли мавсумдан кейин унчалик қийин кечмайдигандек кўринганди, аммо шундай кўриниш олди. Бошқа клубларда бўлгани сингари бизда ҳам пасайиш юзага келди ва бу деярли бир ойга чўзилди.

- Жамоа 39 учрашувда ютқазмади, аммо кейин натижалар ёмонлашди. Бу хотиржамликка берилиш оқибатими?

- Буни тушунтиришни билмайман, ўзимизни оқламоқчи эмасман. Шундай бўлиб қолди. Эҳтимол, чарчоқ билан боғлиқдир. Лекин биз ўзимизга келдик. Биз машина эмасмиз ва буни оддий қабул қилиш керак.

- Раҳбарият ва мураббийлар штаби аралашмадими?

- Йўқ. Ҳолат оддий эди. Шунчаки ўзимизга келиб, вазифалар ҳақида эслашимиз керак эди.

- Мухлислар томонидан қўллашни ҳис қиласизми?

- Билмайман. Мураббийлар ва жамоа мени қандай баҳолашини ҳис қиламан, уларга ишонаман ва бу жуда муҳим. Ҳамиша сизни танқид қиладиганлар топилади, лекин бунга қарши эмасман. Мен жамоа фикрини афзал биламан. Ёки ўзимга яқин инсонларнинг. Танқидлар мени қизиқтирмайди.

- Луис Энрике сизга ишонишини кўрсатади.

- Мен ва бошқа футболчиларга ҳам. Оддий бўлмаган вазиятни бошдан ўтказдим. Тез-тез хато қилдим, аммо бу ҳаммада рўй беради. Бир ҳаракатим яхши, бошқаси аксинча бўлган ўйинлар бўлди. Мураббий футболчиларни алмаштиришга тўғри келганда буни амалга оширади. У барчамизга ишонади.

- Хатолар ҳақида гапирганда “Вильярреал” билан ўйинни назарда тутдингизми?

- Йўқ, “Депортиво” билан уйдаги беллашувни. Ўйинга эътиборимни жамламаган ҳолда чиқдим. “Вильярреал” билан учрашувда шунчаки омадимиз чопмади. Тўп менга тегди ва кейин дарвозага бориб тушди.

- Ўшанда ким ёнингизда бўлди?

- Ҳамма. Мураббийлар билан гаплашиб, кечирим сўрадим. У бунга жавобан ўйинга омадсиз киришганимни айтди. Бундан хулоса чиқардим. Мураббий ва шерикларимнинг менга ишониши муҳим. Бунда ўйнашда давом этишим мумкин.

- Бу ерга келганингизда босимга дош беришингизни айтгандингиз.

- Натижалар бизга таъсир қилади. Биз ютишимиз шартлигини биламиз ва баъзида бу қийинчилик туғдиради. Биз билан рақобат қиладиган клублар кўп.

- Кўникишингиз жуда тез кечди.

- Ҳаммаси тез ва яхши ўтди. Бизда ажойиб жамоа бор. Яхши ўйинчилар кўп, уларнинг ҳаммаси ҳар доим ўйнайвермайди. Мен майдонда ўтказадиган вақтимдан қониқаман. Ўзимни бахтлиман деб ҳисоблайман.

- Бошида Пике билан бир-бирингизни тушунмасдингиз.

- Бу оддий ҳол. Чунки биз таниш эмасдик. Дастлаб инсонни билиш керак бўлади. Бу вақт масаласи холос. Ҳозир майдонда ва ундан ташқаридан бахтлиман. Пике ва бошқалар билан вақтни ажойиб ўтказамиз.

- Беш марказий ҳимоячи – бу кўпми?

- Айтиш қийин, кимдир доим жароҳатланган бўлади. Ҳамма кўпроқ ўйнашни истайди, аммо шикоят қилмайман. Ўтган мавсумда ҳам, бу йил ҳам менга берилган ўйин вақтидан қаноатландим. Пике ва Маскерано асосий жуфтлик эканини биламан.

- Лекин сизда бошқа хусусиятлар мавжуд.

- Ҳар бир футболчида ўзига хос ўйин жиҳатлари бор. Мен ўйнаётганимда бор кучимни беришга интиламан. Ёрдам беришни хоҳлайман. Шу сабабли ҳам меҳнат қиламан.Одамлар нимани ўйлашларини билмайман. Улар билан учрашганимда мени чемпионатдаги ғалаба билан табриклашади, лекин нимани ўйлашаётганини билмайман. Сизни ёқтирадиган ва танқид қиладиган одамлар бўлади. Улар доим шундай қолишади.

- Ростгўйлигингиз халал бермайдими?

- Доим ҳақиқатни гапираман ва алдашни ёқтирмайман. Ўйлаётганимни гапираман ва одамнинг ортидан эмас, унинг юзига айтаман.

- Ва бу сизга Месси ва Луис Энрике билан боғлиқ ҳодисада муаммо келтирди.

- Тўғри. Буни кичик муаммо деб айтардим, айтарли жиддий эмас. Бу ҳар бир клубда рўй беради. Бунда ноодатий бирор нарса йўқ. Шунчаки “Барселона” кўпроқ эътиборни тортади. Бунда матбуот ҳам вазиятни бошқачароқ ёритди.

- Жамоадаги муҳит ташқаридан туюлгандек ажойибми?

- Ҳа. Муҳит яхши, аввал бундай ҳолатни кўрмагандим. Бу совринларни қўлга киритишда анча муҳим. Агар кийиниш хонасида ҳазиллашмасак, қийинчиликларни енгиб ўта олмаймиз. Ҳамманинг бахтли эканини кўраман. Нимадир айтишим керак бўлса, гапираман. Лекин тинглаш ва қувноқлашишни яхши кўраман. Кайфиятни кўтара оладиган Пике, Алейш ва Алвеш каби футболчилар бор. Улар буни муаммосиз уддалашади.

- Бошқа юлдузлар газета саҳифаларида биринчисидан ўрин олишади.

- Кийиниш хонасида шундай юлдузлар билан бир сафда ўтиришим ажойиб. Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Одамлар мен ҳақимда гапирмасликларини афзал биламан. Мен ҳам жамоа аъзосиман, лекин бошқалар ҳис қилган нарса менда йўқ. Буни қандай тушунтиришни билмайман. Улар эса ўзгача.

- Месси-чи?

- У жим юради, лекин майдонда гапирганда эшитиш лозим. Кийиниш хонасида жойларимиз ёнма-ён. Унинг кам гапириши ҳақиқат. У Пике ва Луис билан мулоқот қилади. Майдонда бажарадиган ишлари эса фантастика.

- Тиззангиздаги жароҳатни Европа чемпионати сабабли тезроқ даволатишга интилдингизми?

- Йўқ, мақсад “Барселона”га мавсумда ёрдам бериш эди. Ўшанда ҳали Чемпионлар лигасида иштирок этаётгандик. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турарди. Дастлаб клуб, кейин терма жамоа билан Европа чемпионати тўғрисида ўйлагандим.

- Бу жароҳатнинг қайталанишига олиб келиши мумкин.

- Менга барибир. Футболдан роҳат олишни истайман. Ёшимда 33да ва фаолиятимни тугатишим онлари яқин. Кўпроқ ўйнашни хоҳлайман. 60 ёшда оқсонланишим мени ташвишга солмайди. 5 ёшимдан бери бу менинг интилишимга айланган.

- Жамоада бахтлимисиз?

- Жуда. Болаларимнинг мактабда дўстлари кўп. Бу ерда яшаш жуда яхши. Менда амалдаги шартнома мавжуд. Клуб янги марказий ҳимоячилар билан шартнома имзолаши қўрқинчли эмас. Асосий таркиб ўйинчиси эмасман, биламан. Лекин ҳар сафар майдонда бор кучимни ишга солишга уринаман. Мураббий ишончини оқлашни истайман. Агар у хизматимга ишонч билдирмаса, ўша пайтнинг ўзида кетаман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика