Latest news

12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  0 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  3 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади News

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади

Генуя клуби бош мураббийи Давиде Баллардини Элдор Шомуродов сотилишини хоҳламайди.

Олдинроқ "Матч ТВ" шарҳловчиси Нобель Арустамян "Женоа" Элдор Шомуродовни ёзда сотмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Клуб ҳозирда узбекистонлик форвардга шерик бўладиган иккинчи ҳужумчини изламоқда.

Шу йилнинг ўзида А Серия клублари Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақида бир нечта хабарлар тарқалди. Уларни қуйида келтириб ўтамиз:

— Июлда "Calciomercato" нашри "Рома" томонидан қизиқиш борлигини айтганди. Буни шахсан "Рома" устози Жозе Моуринью хоҳлаётгани, Рим клуби директорлар кенгаши Шомуродов номзодини рўйхатга қўшгани эълон қилинган эди.

— Шу кунга қадар ҳаюртимизга "Ювентус" қизиқаётгани бўйича хабарлар бот-бот янграмоқда. Бу маълумотни биринчи бўлиб "Tuttosport" нашри январда чиқарган.

— Шомуродов учун янги даъвогар – Миланнинг "Интер" клуби. "Матч ТВ" ахборотига кўра, Симоне Инзаги Ромелу Лукакуга шерик қидирмоқда.

Шомуродовнинг ўзи "Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини танловини ҳурмат қилади ва ҳозирча "Женоа"дан бошқа клубга ўтмайди. Элдор Шомуродов яқинда Генуяга оиласини олиб келди ва шаҳарга секин-аста кўникиб боряпти. 

26 ёшли футболчи А Серияга 2020 йилнинг октябрида "Ростов"дан келган эди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Шомуродовнинг трансфер нархи — 7 миллион евро.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика