Latest news

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  6 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  3 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади News

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади

"Рома" агар ўзбекистонлик ҳужумчини сотса, унинг собиқ клуби бўлмиш "Женоа" ушбу битимдан 20% ини ўзиники қилади.

"Рома" ҳафта бошида 26 ёшли Шомуродовни 17,5 миллион еврога харид қилганини эълон қилди. Рим клуби шунингдек кейинги сотувдан "Женоа" улуш олишини хабар қилди.

"Трансфер бўйича келишувга ўтган ҳафтадаёқ эришилганди. Ижара ва кейинчалик харид қилиш асосий вариант эди. Ўйинчини ижарага олишлари, "Рома" таркибидаги илк расмий ўйинидан сўнг тўлиқ ўйинчини харид қилиш амалга ошиши керак эди. Аммо, якунда тўлиқ трансфер ва кейинги трансфердан 20% атрофидаги бонусга тўхталишди", - дейди вазиятдан хабардор манба.

"Рома"даги суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, шунингдек генуяликлар учун Шомуродовнинг "бўрилар" таркибидаги иштироки билан бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Шартномада бонуслар зинапояси кўрсатилган - 5 йил давомида клуб таркибидаги 15, 30 ва 45та ўйин учун. Умуман олганда, "Женоа" ўйинчининг иштироки орқали яна 2 млн евро атрофида олиши мумкин", - дейди у.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика