Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  12 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди" News

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"

Бруну Фернандеш Криштиану Роналдуни ЖЧ-2026дан кейин ҳам терма жамоада қолади деб ўйлайди.

"Мен бунга шунчаки ишонибгина қолмайман, балки амалда ҳам шундай бўлади. Криштиану Роналду терма жамоа билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, ўз орзусини амалга оширса зўр бўларди. Ва бу нафақат унинг ўзи учун, балки бутун португалияликлар учун.

Биз чиндан ҳам ўз мамлакатимизга соврин туҳфа этишни хоҳлаймиз. Бу нарса у учун, футболимиздаги энг асосий шахс сифатида фаолиятининг ажойиб якуни бўларди.

Ҳатто Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам, у тўхтайдими ёки яна маълум вақт терма жамоада қоладими, билмайман.

Криштиану ҳар йили кўпроқ ва кўпроқ нарса хоҳлайди, янада яхшироқ бўлишни истайди. Унинг маҳоратига шубҳа қиладиганлар учун янада кўпроқ голлар уриб бораверади. Биз учун энг муҳими - Жаҳон чемпионатига бориш ва ғалаба қозониш. Бу Криштиану Роналду ва ватанимизни яхши кўрадиган ҳар биримизнинг орзуимиз.

Криштиану учун терма жамоадаги фаолиятини иккита энг катта соврин билан тугатиш улкан ютуқ бўларди - Евро ва Жаҳон чемпионлиги. Португалия олдин бу мусобақаларда ғолиб чиқмаган. Мундиалда ғолиб бўлсак, Португалияда буни бир кун эмас, бир ҳафта байрам қилишса керак деб ўйлайман", - деди Бруну.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика