Latest news

00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  2 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайка билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таркибга 28 футболчи чақирилди News

ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони Ямайка билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Таркибга 28 футболчи чақирилди

Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар терма жамоа рўйхатини эълон қилди.

Маълумки, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда баҳс олиб боряпти ҳамда гуруҳда биринчи ўринни ким эгаллаши катта эҳтимол билан мана шу жамоага қарши баҳсдан сўнг ойдинлашади. 

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрда Тожикистон, октябрда Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. ЖЧ саралашдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса йил бошидан бери коронавирус сабаб ҳали биронта йиғин ўтказгани йўқ. 

Мана энди саудияликлар ноябрдаги ФИФА кунларидан фойдаланиб иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади ва ҳар иккала баҳс Ямайка терма жамоаси билан бўлиб ўтади. Ўйинлар 14 ва 17 ноябрь куни Ар Риёд шаҳридаги "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадионида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Франциялик мураббий Эрве Ренар мамлакат бош жамоасига 28 нафар футболчини таклиф этди. Улар орасида Ёсир Ал Шаҳрони, Салман Фараж, Муҳаммад Канно, Турки Ал Аммар, Салим Ал Довсари, Наваф Ал Обид, Фирас Ал Брикан каби юлдузлар бор.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика