Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  28 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

ЖЧ саралаш қуръасига Осиёча қараш: Вазифани ким қандай уддалади? News

ЖЧ саралаш қуръасига Осиёча қараш: Вазифани ким қандай уддалади?

Бугун Тошкент вақти билан 21:00да ЖЧ-2022 мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Маълумки, бу йилги жаҳон чемпионати 21 ноябрь - 18 декабрь оралиғида Қатарда бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтга келиб Осиёнинг тўрт жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган: Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Япония (албатта, мезбон Қатардан ташқари). 

Саралашнинг охирги босқичида ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган Австралия ва БАА дастлаб ўзаро куч синашади. Ғолиб бўлган жамоа қитъалараро плей-офф ўйинларига йўл олади. Фақат шундан кейингина Осиёдан нечта жамоа иштирок этиши тўлиқ маълум бўлади. 


Шу ўринда саватчаларни яна бир карра эслаб ўтсак:

Биринчи саватча: Қатар (мезбон), Бразилия, Бельгия, Франция, Аргентина, Англия, Испания, Португалия.

Иккинчи саватча: Нидерландия, Дания, Мексика, Германия, АҚШ, Уругвай, Швейцария, Хорватия.

Учинчи саватча: Сенегал, Эрон, Япония, Марокаш, Сербия, Польша, Жанубий Корея, Тунис.

Тўртинчи саватча: Камерун, Канада, Эквадор, Саудия Арабистони, Гана, Перу/Австралия/БАА жамоаларидан бири, Коста-Рика ёки Янги Зеландия, Шотландия/Украина/Уэльс терма жамоаларидан бири.


Келинг, энди Осиё жамоаларининг қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиққанига бироз тўхталиб ўтамиз. 


ҚАТАР

ЖЧ-2022 мезбони Қатар автоматик равишда саралаш ўйинларидан озод қилинди. Феликс Санчес шогирдлари 2019 йил Осиё Кубогини қўлга киритгач, орадан кўп ўтмай Копа Америкада иштирок этди. Ўтган йил эса CONCACAF Gold Cup мусобақасида ўз кучини синаб, ярим финалга қадар етиб борди. Қатар терма жамоаси бунгача жаҳон чемпионатларида қатнашмаган, демак бу улар учун биринчи мундиал бўлади. 


ЭРОН

Эсингиздами, Эрон терма жамоаси ҳатто саралашнинг учинчи босқичига чиқа олмай қолиши мумкин эди. Уларнинг вазияти биздан ҳам оғир бўлиб, якунда Эрон матонат кўрсата олди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Охирги босқичда айниқса Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Алиризо Жаҳонбахш каби футболчиларнинг ўйини терма жамоага жуда катта ёрдам берди. Бу жамоа охирги 10 ўйинда 25 очко тўплаб, 3-ўриндаги БАА термасини 13 очкога ортда қолдирди. 


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Жанубий Корея терма жамоаси ҳам ЖЧ саралаш ўйинларини юқори нотада ўтказди. Деярли икки ой олдин бу жамоанинг мундиалга бориши ҳал бўлиб улгурганди, негаки кореяликлар мағлубият нималигини билмай келмоқда эди. Бироқ охирги турда БАА термасидан учралган мағлубият кутилмаган ҳол бўлди. Аммо бунгача Паулу Бенту шогирдлари масалани ҳал қилиб қўйишганди. Кореяликлар учун айниқса ЖЧ-2002 мусобақаси алоҳида аҳамият касб этади. Ўшанда Гуус Хиддинк шогирдлари ярим финалга қадар етиб борган. 


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Франциялик мураббий Эрве Ренарга гап бўлиши мумкин эмас. Олимпия ўйинлари шиорини биласиз-а: Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим. Ренар ҳам шундай йўл тутди: Африкадан Осиёга келди ва Марокашда амалга оширган ишини Саудия Арабистони билан уддалади. Саудияликлар бежизга 10та ўйиндан 7тасида зафар қучгани йўқ. Бунда ҳам мураббийнинг ҳиссаси катта. Бу жамоа ЖЧ-2018да умуман ўзини кўрсата олмаганди. Бу йил нима бўлишини эса вақт кўрсатади. 


ЯПОНИЯ

Япония терма жамоасининг жаҳон чемпионатидан қуруқ қолишигина сенсация бўлади. Улар аллақачон ўз мухлисларини ЖЧ қаерда бўлмасин, эргаштириб юришга ўрганиб қолган. Бир қарашда "самурайлар" саралашнинг охирги босқичини осон ўтказгандек. Лекин аслида бундай эмас. Бошидаги иккита мағлубият (Уммон ва Саудия Арабистонидан) эсингиздами? Япония бир қарашда аутсайдерга ўхшаб қолганди, аммо кейинги уч ўйинда ғалаба қозониб, тезда вазиятни ўнглаб олди. Натижа эса маълум: Қатар йўлланмаси чўнтакда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика