Latest news

18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:45Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  6 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  15 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  15 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  11 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  4 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб News

ЖЧ саралаш олдидан. Шимолий Корея - дастлабки рақиб

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида Шимолий Кореяга қарши баҳс билан бошлайди.

Ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Шундай қилиб ҳал қилувчи саралашда илк рақибимиз Шимолий Корея бўлади. Бу жамоани хоҳ Шимолий Корея денг, хоҳ КХДР.


Uzbekistan

Jaloliddin Masharipov - 20'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Finished

North Korea

Stadium: 24205 spectators

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Oston Urunov (Abbosbek Fayzullayev)
71'  Otabek Shukurov (Abdulla Abdullaev)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Farrukh Sayfiev)
87'  Jaloliddin Masharipov (Akmal Mozgovoy)
87'  Eldor Shomurodov (Bobur Abdikhalikov)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)



Албатта, ўйинга яқин қолганда рақиб ҳақида янада кўпроқ маълумот берамиз, ҳозир эса асосан улар ҳақидаги умумий тушунча ва қандай қилиб 3-босқичга етиб келгани ҳақида суҳбатлашамиз.




Биасизми, бу жамоа икки марта ЖЧда қатнашган


Ҳа, шундай. Биз кўпинча кучсиз деб биладиган КХДР терма жамоси ўз тарихи мобайнида икки бор жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биринчиси олис 1966 йилга бориб тақалади. Ўшанда шимолликлар Осиё-Океания ўтиш ўйинида Австралия билан беллашиб, 6:1 ҳамда 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳолда Осиёдан ЖЧнинг ягона иштирокчисига айланганди.

Иккинчи иштирок эса 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалга тўғри келади. Бунда Шимолий Корея ҳал қилувчи босқичда Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб ЖЧ йўлланмасига эга чиққанди. Яна кимларни ортда қолдириб дейсизми, Саудия Арабистони, Эрон ва БААни. Келинг, шу ўринда натижаларни эслаб ўтамиз.




1-тур. БАА - КХДР 1:2
2-тур. КХДР - Жанубий Корея 1:1
3-тур. Эрон - КХДР 2:1
4-тур. КХДР - Саудия Арабистони 1:0
5-тур. КХДР - БАА 2:0
6-тур. Жанубий Корея - КХДР 1:0
7-тур. КХДР - Эрон 0:0
8-тур. Саудия Арабистони - КХДР 0:0

Кейинчалик мундиалда "G" гуруҳидан жой олган Шимолий Корея Бразилия, Португалия ва Кот-Д'Ивуарга қарши майдонга тушиб, барча ўйинларда мағлуб бўлган ва ноль очко билан мусобақани тугатган.




КХДР учинчи босқичга қандай етиб келди?


Яна ҳозирги даврга қайтамиз ва Шимолий Кореянинг қандай қилиб учинчи босқичга етиб келгани ҳақида фикр юритамиз. Бу жамоа рейтингда бирмунча юқори ўринда бўлгани сабаб иккинчи босқичдан курашга қўшилди ва қуръа пайтида Япония, Сурия ва Мьянма билан бир гуруҳда жой олди. Гуруҳдаги барча 6та учрашувни ғалаба билан якунлаган Япония терма жамоаси 18 очко тўплаб кейинги босқичга чиққан бўлса, КХДР 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллади ва Сурияни ортда қолдирган ҳолда учинчи босқичга етиб келди.

2-босқичдаги натижалар:

1-тур. Сурия - КХДР 1:0
2-тур. Мьянма - КХДР 1:6
3-тур. Япония - КХДР 1:0
4-тур. КХДР - Япония 0:3 (техник ғалаба, Японияда "тарқалаётган каксаллик сабаб" КХДР бу ўйинга мезбонлик қилишдан бош тортди ва натижада рақиб фойдасига техник ғалаба ёзилди).
5-тур. КХДР - Сурия 1:0
6-тур. КХДР - Мьянма 4:1

Эътибор бериб қарасак, КХДР 9 очкони икки бор Мьянма ва бир марта Сурияни мағлуб этган ҳолда қўлга киритган. Нега Сурия чиқа олмади? Чунки улар уйда КХДР ва Мьянмани ютгани билан сафарда айнан Мьянмага қарши 1:1 ҳисобида якун топган. Мана шу дуранг Сурияни гуруҳда қолдириб кетди.




Яна бир маълумот шуки, КХДР охирги 2та уй учрашувини ўз майдонида эмас, балки Лаос пойтахти Вьентьянда ўтказди. Бу ерда "Янги Лаос Миллий Стадиони" бор бўлиб, ўз бағрига 25 минг томошабинни сиғдира олади.

Ҳозирча Шимолий Корея терма жамоасининг 3-босқич уй учрашувларини қаерда ўтказиши аниқ эмас. 19 ноябрь куни КХДР майдонига сафар қилишимизни ҳисобга олсак, бу ҳам биз учун муҳим ҳисобланади. Балки ОФК КХДРга яна Лаосдаги стадиондан фойдаланишга рухсат берар. Буни энди вақт кўрсатади.




P.S. КХДР терма жамоасини айни пайт 46 ёшли маҳаллий мутахассис Син Ёнг Нам бошқаряпти. Сурияга қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида гол уриб ўз жамоасига ғалаба тақдим этган футболчи Жонг Ил Гван бўлиб, у 1992 йилда туғилган ва КХДР тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 2011 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келаётган бу ҳужумчи шу пайтгача 80 ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган.


Х.Холиқов.


Муаллифнинг олдинги мақолалари  

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?    

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?        

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика