Latest news

19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  0 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  9 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0

ЖЧ саралаш баҳсларига бир ой қолди News

ЖЧ саралаш баҳсларига бир ой қолди

Яна бир ойдан кейин Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд беллашувлари старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши баҳс билан бошлайди. Ҳозирча бу ўйиннинг қаерда бўлиб ўтиши расман эълон қилинмаган. 

Маълумки, қуръа жараёнида 40та жамоа бештадан 8 гуруҳга бўлиб чиқилганди. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта иккинчи ўрин эгаси - жами 12та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

"A" гуруҳи: Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

"B" гуруҳи: Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал

"C" гуруҳи: Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа. 

"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур. 

"E" гуруҳи: Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар. 

"F" гуруҳи: Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон. 

"G" гуруҳи: БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия. 

"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка. 


Ўзбекистон терма жамоаси катта эҳтимол билан 28 августдан йиғинга киришади. Унгача эса Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Лига Кубогидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади.  

3-4 август кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилди. Буёғига то сентябрга қадар бизни кутаётган ўйинлар: 

10-11 август. Ўзбекистон Суперлигаси (16-тур)

14 август. Ўзбекистон Лига Кубоги (1/4 финал) 

17-18 август. Ўзбекистон Суперлигаси. (17-тур)

21-22 август. Ўзбекистон Кубоги (1/4 финал)

26-27-28 август. Ўзбекистон Суперлигаси (18-тур) 

Мана шу ўйинлар ўтиб бўлгач, терма жамоа йиғилиб Фаластинга қарши тайёргарликни бошлайди. Буёғига атиги бир ой қолди. Яна бир ойдан сўнг терма жамоамиз иштирокидаги ҳаяжонли онлар бошлангани гувоҳи бўламиз.

 

ЖЧ-2022 саралаш. Иккинчи раунд. 1-тур учрашувлари

"A" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Филиппин - Сурия

Гуам - Мальдив


"B" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Хитой Тайпейи - Иордания

Непал - Қувайт


"C" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Баҳрайн - Ироқ

Камбоджа - Гонконг 


"D" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Фаластин - Ўзбекистон

Сингапур - Яман 


"E" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Ҳиндистон - Уммон 

Қатар - Афғонистон 


"F" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Тожикистон - Қирғизистон 

Мўғулистон - Мьянма 


"G" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Таиланд - Вьетнам

Индонезия - Малайзия 


"H" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

КХДР - Ливан

Шри Ланка - Туркманистон

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика