ЖЧ иштирокчилари сони 48тага етса ФИФА қўшимча 640 млн доллар фойда кўради
26 dec 2016 08:01
News
ЖЧ иштирокчилари сони 48тага етса ФИФА қўшимча 640 млн доллар фойда кўради
ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага етказиш борасида иш олиб бормоқда.
Ташкилот аналитиклари 64 саҳифали докладда энг оптимал вариант сифатида 16та гуруҳда 3тадан жамоани айтишмоқда. Ўзгаришлар ЖЧ-2026дан кучга кириши мумкин.
Плей-офф баҳслари 1/16 финалдан бошланади ва 32 кун давомида 80та ўйин ўтказилади.
Ҳар бир ўйин алоҳида вақтга қўйилади ва учрашувлар бир-бирига халал бермайди. Агар ЖЧ шундай формула бўйича ўтказилса мундиал қўшимча 20% фойда келтиради.
ФИФА тахминларига кўра фойда 640 миллион долларга тенг бўлади.
10 январь куни Цюрихда ФИФА аъзолари Жаҳон чемпионати борасида овоз беришади.
Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Link :
Source : cbc.ca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments