Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади News

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши майдонга тушди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи

5 сентябрь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00 
"А" гуруҳи. 1-тур
Ўзбекистон – КХДР 1:0

Гол: 1:0 — 20, Жалолиддин Машарипов (Шерзод Насруллаев)

Ўзбекистон - 1.Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (4. Фаррух Сайфиев, 70), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров (18. Абдулла Абдуллаев, 70), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (6. Акмал Мозговой, 87), 11.Остон Ўрунов (22. Аббос Файзуллаев, 60), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (17. Бобир Абдихолиқов, 87), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: Эргашев, Неъматов, Ҳамралиев, Турғунбоев, Искандеров, Амонов, Эркинов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.

90+3. Хавфли вазият! Ажойиб комбинацияни Абдуллаев ниҳоясига етказа олмади.

90+1. Ўткир Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Машарипов ва Шомуродов ўрнига Мозговой ва Абдухолиқов туширилди.

86. Хавфли вазият! Шомуродовнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

84. Ҳамробеков рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Кореяликларда стандарт вазият юзага келди.

80. Насруллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

78. Яна жарима майдонимизга рақиб футболчиси кириб бориб йиқилди, хайриятки, бу сафар қоидабузарлик ишлатилмади.

Бугунги учрашувни томоша қилиш учун "Бунёдкор" стадионига 24205 мухлис ташриф буюрди.

75. Хавф бартараф этилди, тўп Юсуповга бориб тушди.

73. Жарима майдонимиз яқинида меҳмонлар стандарт вазият ишлаб олишди.

70. Терма жамоамиз таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. Алижонов ва Шукуров ўрнига Сайфиев ва Абдуллаев майдонга туширилди.

66. Хавфли вазият! Шомуродовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади! Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

63. Шимолий Корея футболчиларининг ўйинидан кўра уларнинг исм-фамилиясини талаффуз қилиш мураккаброқ бўлмоқда.

60. Ўзгариш: Аббос Файзуллаев Остон Ўрунов ўрнига майдонга тушди.

55. Ҳамюртларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, Машариповнинг узатмасига Шомуродов ета олмади.

52. Машарипов чап қанотда рақибнинг бир футболчисини ортда қолдирди, иккинчиси томонидан тўхтатилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! Чап қанотдан Насруллаев томонидан узатилган тўпга ўнг қанотдаги Алижонов тўхтатмасдан зарба йўллади, аммо рақиб посбони бу сафар жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Ҳамюртларимиз тезкор қарши ҳужум содир этишди, аммо якунда Шукуровнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

40. Ўткир Юсупоооооооооооооооооооооовввввв!!! Терма жамоамиз дарвозабони 11 метрли жарима зарбасида тўп йўналишини топди ва рақиб жамоанинг гол уришига йўл қўймади!

38. Афсуски, Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳамробеков жарима майдонимизда рақиб футболчисини тўхтатиб қолди.

37. Ҳамробеков рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, сўнгги лаҳзада кореялик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

36. Меҳмонлар ҳужумчиси ҳимоячимизнинг соясидан йиқилиб тушди. Аммо ҳакам Паралампия ўйинларида ишлаётгани йўқ.

35. Хавфли вазият! Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

31. Кореяликларда стандарт вазият юзага келди. КИМ Кук Бомнинг узатмасини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.

Ўзаро сўнгги 5 ўйинда 4 марта Ўзбекистон, 1 марта Шимолий Корея ғалаба қозонган.

30. Рустам Ашурматов рақибдан тўпни олиб қўишда жонбозлик кўрсатди.

26. Алиқуловнинг узоқ масофадан тепган тўпи КАН Жу Хёкнинг қучоғига бориб тушди.

24. Ҳали ўзига келиб улгурмаган меҳмонлар иккинчи голни қабул қилиб олишига бир баҳя қолди, бугун кореяликларнинг муваффақият бобида қўли калталик қилаётган бўлса, сўнгги ҳужумда жарима майдонига узатилган тўпга Шомуродовнинг оёғи калталик қилди. 

20. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов учрашувда ҳисобни очди ва стадионда ўтирган минг-минглаб мухлисларимизга маош олган кунидаги кайфиятини қайтарди!

Жалолиддин Машарипов терма жамоа сафидаги 11-голини урди.

16. Меҳмонлар асосан ўнг қанотдан ҳужум ташкил этмоқда. ПАЕК Чунг Соннинг навбатдаги уриниш орқали иккинчи қаватдаги трибуналарда ўтирган мухлисларга салом йўллади. 

14. Машариповнинг тўпни олиб қўйиши натижасида Шомуродов чап қанотдан олдинга борди, аммо унинг узатмасига шериклари ета олмади.

11. Кореяликларнинг илк хавфлироқ кўриниш олган ҳужумини Насруллаев бартараф этди.

8. Хавфли вазият! Ҳамюртларимиз бирин-кетин иккита хавфли ҳужум ташкил этишди, дастлаб Шомуродовнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтарган бўлса, сўнгра Насруллаевнинг зарбаси дарвозанинг ён томонига тегди. Бурчак зарбаси ишлаб олдик.

6. Ҳамюртларимиз ўнг қанотдан олдинга ташланишди, аммо рақиб ҳимоячиси муз устида сирпангандек келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Учрашув бошланди. Мундиалга мезбонлик қиладиган "сеҳрли диёр"ни яшил карта эмас, яшил майдон орқали забт этиш насиб этсин.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика