Latest news

22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  1 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  36 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  50 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   6 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Қирғиз Республикасини минимал ҳисобда енгди News

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Қирғиз Республикасини минимал ҳисобда енгди

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашуви якунланди.

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 1:0

20.03.2025. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 21:00. 32458 нафар томошабин
Ҳакамлар:
 Юсуке Араки, Жун Михара, Кота Ватанабе, Рьё Танимото (барчаси Япония)
VAR: Иида Жумпеи (Япония)
AVAR: Хироки Касахара (Япония).

Гол: 1:0 – 40, Ҳожиакбар Алижонов (Аббос Файзуллаев).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (19.Зафармурод Абдираҳматов, 88), 4.Фаррух Сайфиев (23.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров (11.Русланбек Жиянов, 78), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (6.Акмал Мозговой, 88), 14.Элдор Шомуродов (с), 18.Абдулла Абдуллаев, 22.Аббосбек Файзуллаев.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 8.Жамшид Искандеров, 13.Ғолиб Ғайбуллаев, 15.Дилшод Комилов, 17.Бобир Абдихолиқов, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Абдурауф Бўриев.

Қирғиз Республикаси: 1.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин (с), 3.Тамирлан Козубаев, 4.Саид Дациев, 7.Жоэль Кожо (18.Қайрат Жиргалбек Уулу, 57), 8.Элдиар Зарипбеков (11.Кими Мерк, 90), 12.Одил Абдураҳмонов, 14.Александр Мишченко, 20.Адилет Канибеков (6.Кристиан Браузман, 46), 21.Кай Мерк (5.Арслан Бекбердинов, 79), 23.Эрбол Атабаев (10.Гулжигит Алиқулов, 46).
Захира: 13.Артём Прядкин, 16.Курманбек Нурланбеков, 9.Атаи Жумашев, 15.Амантур Шамурзаев, 17.Уланбек Сулайманов, 19.Арлен Шаршенбеков, 22.Амир Жапаров.

Огоҳлантиришлар: Одил Абдураҳмонов (10), Аббос Файзуллаев (32), Жалолиддин Машарипов (56), Руслан Жиянов (90+2)

Четлатиш: Саид Дациев (24)

Гол урилмаган пенальти: Элдор Шомуродов (25, дарвозабон)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. Рақибнинг тўпни ўйинга киритишига халақит бергани учун Жиянов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшилди.

88. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

84. Абдуллаев рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасини Токотаев айтарди. Бугун Қирғиз Республикаси дарвозабони ажойиб ўйин намойиш этганини эътироф этиш жоиз.

83. Ҳусанов ҳозирга қадар тўп учун курашда бирор рақибини ўтказиб юбормади.

81. Шомуродовнинг зарбасига яна аниқлик етишмади.

79. Қирғиз Республикаси таркибида ўзгариш рўй берди.

78. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Шукуров ўрнига Русланбек Жиянов ўйинга қўшилди.

32458 нафар томошабин "Бунёдкор" стадионига ташриф буюрибди.

75. Хавфли вазият! Файзуллаев ўнг қанотда ажойиб финт эвазига бир рақибини ортда қолдириб, марказ томон пас берди, аммо Токотаев вазиятни "ўқиди".

74. Хавфли вазият! Файзуллаев чап қнаотдан марказ томон ҳаракатланиб, айланма зарба йўллади, аммо зарбага аниқлик етишмади.

70. Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо унга тўп узатган Файзуллаев ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани учун гол инобатга олинмади.

66. Шомуродов бир рақибидан қочиб кетди ва жарима майдонига пас берди, бироқ яна рақиб посбони эпчиллик билан тўпни эгаллаб олди.

64. Хавфли вазият! Машарипов томонидан йўлланган зарбани Эржан Токотаев қайтарди.

57. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Сайфиев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев майдонга туширилди. Қирғиз Республикасида ҳам битта ўзгариш амалга оширилди.

56. Машарипов рақиб жарима майдонида симулация қилгани учун огоҳлантирилди. У Эронга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

54. Зарба! Ҳамробековнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

50. Машарипов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

49. Ўзбекистон термасининг бурчак узатмаси самарасиз якунланди. Унинг устига Фаррух Сайфиев тиббий ёрдам олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Қирғиз Республикаси таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+7. Зарба! Шомуродовнинг қарши ҳужум натижасида йўллаган зарбасини Токотаев қайтарди.

45+5. Хавфли вазият! Дастлаб Файзуллаев, сўнгра Алижонов ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади.

45+3. Меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Узатма эса муваффақиятсиз зарба билан якунланди.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

Гол инобатга олинди! 1:0!

ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни очди! ВАР эҳтимолий офсайдни текширмоқда.

Эрон - БАА учрашуви стадион прожекторларидан бири ўчиб қолгани учун тўхтатилган ва қолдирилибди.

35. Хавфли вазият! Шукуров узатган тўпга Шомуродов бош билан зарба йўллади, аммо яна ноаниқ.

32. Рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатган Аббос Файзуллаев огоҳлантирилди.

25. Шомуродовнинг пенальтидан тепган тўпини Қирғиз Республикаси дарвозабони Эржан Токотаев қайтарди. Бироқ 11 метрли жарима зарбасига сабабчи бўлган Саид Дациев майдондан четлатилди.


Ҳакам қарори ўз кучида қолди. Саид Датсиев эса майдондан четлатилди.

24. Пенальти! Қирғиз Республикаси дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Алижонов рақиб жарима майдонида йиқитилди. ВАР вазиятни текширмоқда.

22. Шомуродовга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. Ўзбекистон яна бир жарима зарбасини амалга оширди, аммо ҳужум муваффақиятсиз тугади.

19. Хавфли вазият! Файзуллаевнинг узатган тўпини Машарипов дарвозага тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, аммо унинг зарбаси тўғри Токотаев томон йўлланди.

18. Майдон марказида яна меҳмонлар фол ишлатишди.

16. Зарба! Шукуров томонидан йўлланган зарбага рақиб ҳимоячиси "блок" қўйишга муваффақ бўлди. 

13. Хавфли вазият! Файзуллаевга ўта қулай имконият юзага келганди, унинг зарбасига салгина аниқлик етишмади.

13. Ўзбекистон терма жамоасида яна бир стандарт юзага келди. Машариповнинг узатган тўп Токотаевга бориб тушди.

11. Хавфли вазият! Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Токотаев қайтарди.

10. Одил Абдураҳмонов огоҳлантирилди. Ҳакам қарорини ўзгартирмади.

8. Рақибдан тўпни олиб қўйган Файзуллаевга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. ВАР эҳтимолий четлатишни кўриб чиқмоқда.

7. Алижоновнинг ўнг қанотдан навбатдаги узатган тўпи Токотаевнинг қўлларига бориб тушди.

6. Файзуллаев рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, узатма амалга оширди, аммо тўп шеригига аниқ етиб бормади.

5. Ўзбекистонннинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

4. Хавфли вазият! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига жарима майдонида турган Шомуродов бош билан зарба йўллади, аммо унга бироз аниқлик етишмади.

3. Жарима узатмаси ўзбекистонлик ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

2. Майдон марказида меҳмонлар ўйинчисига нисбатан фол ишлатилди. Қирғизларда стандарт вазият юзага келди.

1. Ўйин бошланди. Ўзбекистон терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Мадҳиялар янгради. Жамоалар ўйинга шай ҳолатда.

Бугун Ўзбекистон оқ, Қирғиз Республикаси қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Стадион мухлислар билан тўлди. Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Айни дамда турнир жадвали қуйидагича кўринишга эга:

Ассалому а

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика