Latest news

10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  0 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  1 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  30 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4

ЖЧ-2022нинг асосий хитини оддий мухлис ўйлаб топган. Энди уни ҳатто Месси ҳам куйламоқда News

ЖЧ-2022нинг асосий хитини оддий мухлис ўйлаб топган. Энди уни ҳатто Месси ҳам куйламоқда

Жаҳон чемпионати-2022 ҳам ўз ниҳоясига етди.

Жаҳон чемпиони бўлган Аргентина терма жамоаси ўйинида мухлислар куйлаган қўшиқ мусобақанинг том маънодаги хит композициясига айланди. Биз ҳам стадионда бевосита Аргентина ўйинларини кузатдик ва бу ҳақиқатда ажойиб қўшиқ. Ҳатто, унинг сўзлари маъносини тушунмаган ҳолатингизда ҳам у сизга ёқади. Ҳамма мухлислар бирга куйлашганда бу янада жозибали чиқади. Ҳар бир ғалабадан кейин футболчилар уни ишқибозлар билан бирга куйлашди. Шу жумладан Месси ҳам. Қўшиқда Аргентина футболи тарихидаги икки афсона Диего Марадона ҳамда Лионель Мессининг исмлари тилга олинади.


Мухлислар ва ўйинчилар унга мафтун

Кўплаб катта турнирларнинг ўз саундтреклари бор. Бу маълум бир ойда мутлақ хитга айланадиган ва сўнгра ушбу контекстдан ташқарида муваффақиятга эришишда давом этадиган қўшиқ ёки куй. Улар мусобақалар учун махсус ёзилиши ва 1998 йилги ЖЧда Рики Мартиннинг афсонавий "The Cup of Life"дек расмий статусга эришиши мумкин ёки ЖАРдаги ЖЧ-2010да K'NAAN'нинг ажойиб "Wavin' Flag"идек бўлиши мумкин.

Ёки чорак асрдан сўнг ўзининг иккинчи ҳаётини бошдан кечириши ҳеч гап эмас. Ҳудди ўтган ёзда 1996 йилги ЕЧ-1996 учун ёзилган ва ЕЧ-2020да бутун Англия ва мухлислари томонидан куйланган "Football's Coming Home" билан бўлгандек. Образ шу қадар ажойиб бўлди-ки, ҳатто Леандро Бонуччи финалда Италиянинг ғалабасидан сўнг камерага: "It's coming to Rome" деб бақирганди.

ЖЧ-2022нинг ҳам ўз саундтреки бор. Аммо, турнир учун махсус ёзилган қўшиқ мутлақо машҳур бўлмади (ЖЧ-2010да Шакиранинг "Waka Waka"сидан сўнг бу бўйича ФИФАда муаммо бор), биз уни фақатгина Аргентина терма жамоаси ўйинларида эшитамиз. Аммо, Қатарга жуда кўп сонли "Альбиселесте" мухлислари келгани сабаб биз уни баландроқ овозда ва аниқроқ тинглаймиз.

Гап La Mosca Tse-Tse ("Цеце пашшаси") гуруҳининг "Muchachos, Ahora Nos Volvimos a Ilusionar" композицияси ҳақида кетмоқда.



Аргентина терма жамоаси ўйинида мухлислар бу қўшиқни чексиз куйлашади. Нафақат улар, балки футболчилар ва ходимлар ҳам уни доим айтишади. Масалан, гуруҳ босқичидаги Мексикага қарши муҳим ғалабадан сўнг кийим алмаштириш хонасида ҳам уни айтишди >>>

Muchachos, Ahora Nos Volvimos a Ilusionar kembali terdengar di ruang ganti Argentina????

Ёки ҳатто Хорватия билан ярим финал сўнгги дақиқаларида трибунага қўшилган захира ўриндиғидагилар ҳам >>>

Even the Argentina players on the bench are singing «Muchachos» with the fans in the stadium!! Incredible atmosphere again!


Ҳатто Лионель Месси ҳам мундиал олдидан телевизион интервьюлардан бирида энг севимли композициясини сўрашганида ушбу қўшиқни севишини тан олди. Бундан ташқари, аргентиналиклар сардори ҳатто уни камерага куйлади ва бу "Muchachos, Ahora Nos Volvimos A Ilusionar"нинг вирусдек тарқалишига ва янада машҳур бўлишига ёрдам берди.

Номи "Йигитлар, биз яна орзу қиламиз" деб таржима қилинадиган қўшиқ ўша La osca гуруҳининг 2003 йилда ёзилган "Muchachos, Esta Noche Me Emborracho" ("Ушбу кеча маст бўламан") композициясининг қайта ишланганидир. Янги матн Аргентина терма жамоаси мухлиси Фернандо Ромеро томонидан 2021 йилнинг ёзида "Альбиселесте" учун ғалабали Америка Кубогида ёзилган. Қўшиқ мухлислар, умуман олганда мамлакатда тезда машҳур бўлди ва 2022 йилги ЖЧ олдидан La Mosca уни янги сўзлар билан қайта таҳрирлади ва видеоклип суратга олди.


"Бу ғояни менежеримиз Сантяьго Руис олға сурган. Биз уни ёзиб олдик, сўнгра ЖЧ бошланишига бир неча ҳафта қолганда Мессини телевизорда кўрсатиб, ундан ёқтирган қўшиғини сўрашди. У "Muchachos" деб жавоб қайтарди ва айтишни бошлади. Биласизми, бу Римга келиб, Папанинг йиғинида бўлишдек эди", — дейди "La Mosca" солисти Гильермо Новеллис "The Billboard"га берган интервьюсида.

Қўшиқнинг тўлиқ матни қуйидагича:

Мен Аргентинада, Диего ва Лионелнинг юртида туғилдим,

Мен ҳеч қачон унутмайдиган Фолкленд боласи,

Буни сенга ҳеч қачон тушунтириб беролмайман, буни барибир тушунмайсан.

Биз қанча финалларни ютқаздик, кўп йиллар йиғладим,

Аммо, бу тугади, сабаби биз "Маракана"да ғалаба қозондик,

Ота буни яна қилди.


Йигитлар, бизда яна умид бор,

Учинчисини ютишни истайман, жаҳон чемпиони бўлишни истайман,

Ва Диего, биз уни осмонда кўришимиз мумкин.

У билан Ла Тота* ҳам бирга, биз Леони қувонтирамиз,

Ва биз яна чемпионлар бўламиз, яна чемпионлар бўламиз.


Ла Тота — Диего Марадонанинг онаси Дальма Сальвадор Франконинг тахаллуси, унинг мифологиясидаги муҳим фигура ва уни Аргентинада Футбол онаси дейишади.


"Янги матн ростдан ҳам жуда яхши. У бизнинг қайғумиз, муваффақиятларимиз, имкониятларимиз, Фолкленд ороллари, ютқазилган ва ғалабага эришилган финаллар ҳақида. Ва албатта бизнинг яна Жаҳон чемпиони бўлишимизга бўлган умид ҳақида. Балки у шунинг учун ҳам футболчилар ва мухлислар орасида акс-садо бергандир", — дейди Новеллис.

Шундай экан, "Muchachos, Ahora Nos Volvimos a Ilusionar" бутун Аргентина мусиқаси тарихидаги энг асосий қўшиқлардан бирига айлангани шубҳасиз.



Алишер Остонов таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика