Latest news

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  54 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади? News

ЖЧ-2022 саралаши. Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади?

Бугун ЖЧ-2022 саралаши иккинчи босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур билан кураш олиб борадиган бўлди. Қуръадан сўнг таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев қизиқ жиҳатга эътибор қаратди.

"Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳи геополитика томонлама қизиқарли бўлди.

Ўтган ЖЧ саралаш босқичида Саудия Арабистони Фаластинга боришни истамаганди (БАА эса Фаластинга борганди). Фаластин футбол федерацияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйида ўйнамасликка қарор қилгани боис Саудия Арабистони техник мағлубиятдан қутулиб қолганди. Якунда баҳс Иорданияда бўлиб ўтганди, у ерда Фаластин Малайзияни ҳам қабул қилганди.

Энди Фаластин уй ўйинларини қаерда ўтказади? 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга бориши мумкин, 15 октябрь кунги Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви эса нейтрал майдонда бўлиб ўтиши мумкин.

Яманнинг уй ўйинлари билан ҳам қизиқ вазият содир бўлиши мумкин. Ўтган саралаш босқичида Яман меҳмонларни (улар қаторида Ўзбекистонни ҳам) Дохада қабул қилганди. Аммо шундан кейин Қатар ва бир қатор қўшни давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилди. Яман ҳам мана шу давлатлар қаторида эди. Яман уй ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказиши тахмин қилинганди, аммо икки терма жамоа бир гуруҳда эканлиги боис бундай бўлмаслиги мумкин.

Бу саволларга жавобни тез орада билиб оламиз", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика