Latest news

13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  0 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  4 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  3 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  19 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  3 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4

ЖЧ-2022 саралаш. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди News

ЖЧ-2022 саралаш. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди

Хабарингиз бор, Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда жой олган.

Саудияликлар биринчи ўйинда Яман билан 2:2 ўйнашди. Бу эса табиийки янги бош мураббийи Эрве Ренарнинг жаҳлини чиқарди. Чунки кўпчилик Саудия Арабистонидан ғалаба кутганди. 

Натижада франциялик мураббий шу ойда бўлиб ўтадиган иккита ўйинга Яманга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган беш нафар футболчини чақирмади. Булар - Абдуллоҳ Ал Майуф, Ҳамдан Ал Шамрани, Омар Хавсави, Холид Ал Сумайри ва Салим Ал Довсари. 

Терма жамоага чақирилмаслигидан хабар топган Омар Хавсави фаолиятини якунлашга қарор қилди ва буни Твиттер саҳифаси орқали маълум қилди. "Мен терма жамоада ўтказган вақтимни доим ғурур билан ёдга оламан", деб ёзиб қолдирди. Маълумот учун, Омар Хавсави иккита Осиё Кубоги, шунингдек ўтган йил Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган. 

Саудия Арабистони терма жамоаси 10 октябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 15 октябрда Фаластин меҳмони бўлади. 

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар - Муҳаммад Ал Оваис, Фаваз Ал Қарни, Амиин Бохари. 

Ҳимоячилар - Али Ал Булаиҳи, Абдуллоҳ Маду, Зияд Ал Саҳафи, Сауд Абдулҳамид, Ёсир Ал Шаҳрани, Ҳассан Томбакти, Муҳаммад Ал Брейк, Абдуллоҳ Ал Шамех, Али Лажами.

Ярим ҳимоячилар - Салман Ал Фараж, Абдураҳмон Ал Досари, Абдуллоҳ Ал Хайбари, Ҳаттан Баҳебри, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулазиз Ал Биши, Абдуллоҳ Отайф, Яҳё Ал Шеҳри, Абдуллоҳ Ал Мелки. 

Ҳужумчилар - Фирас Ал Бурайкан, Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, Харун Камара.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика