Latest news

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  6 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  5 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  7 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  13 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  21 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал) News

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал)

Бироз олдин, Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Баҳсда ҳамюртларимиз Қудрат Худойқуловнинг дубли Азиз Абдураҳмонов голи эвазига европа вице-чемпионини 3:0 ҳисобида таслим этишга эришди. Дастлабки турда эса Евро-2021 бронза медали соҳиби Польша 3:1 натижаси билан мағлуб этилганди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда польшаликлар Танзанияни йирик (3:0) ҳисобда устун келишди. Шу тариқа, Рустам Меҳмонов шогирдлари “ўлим гуруҳи”да биринчи ўринни муддатидан олдин ҳал этган ҳолда 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасига кейинги босқичда А/Б/C/Д гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бири рақиблик қилади. Мазкур раунд баҳслари 5 октябрга белгиланган. Унгача эса ҳамюртларимиз гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги ўйинини эртага, 3 октябрь куни аутсайдер Танзанияга қарши ўйказади. Учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика