Latest news

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  70

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Италияни йирик ҳисобда таслим қилиб, илк ярим финалчига айланди! News

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Италияни йирик ҳисобда таслим қилиб, илк ярим финалчига айланди!

Туркияда давом этаётган ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасидаги Ўзбекистон – Италия беллашуви якунига етди.

Рустам Меҳмонов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси италияликларга қарши ўйинда қатнашди.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да бошланди.

4-дақиқа. ГОООООООЛ!  Ҳайдарали Турсунбоев дарвозанинг ўнг бурчагини нишонга олди – 1:0! 

19-дақиқа. ГООООООООЛ! Қудрат Худойқулов жарима зарбасини голга айлантирди – 2:0!

22-дақиқа. ГОООООООООЛ! Азизжон Азимов пенальтидан берган зарбаси орқали рақиб посбонини ожиз қолдирди – 3:0!

26+1-дақиқа. ГООООООООЛ! Умиджон Абдуҳалимов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни янада йириклаштирди – 4:0! 

45-дақиқа. ГОООООООООЛ! Улуғбек Тошпўлатов ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди!

46-дақиқа. ГОЛ! Италия ҳисобни қисқартарди – 5:1! 

Баҳс якунланди! Ғалаба муборак! 

Ўзбекистон – Италия 5:1 

Гол: Ҳайдарали Турсунбоев 4', Қудрат Худойқулов 19', Азизжон Азимов пенальти 22', Умиджон Абдуҳалимов пенальти 26+1', Улуғбек Тошпўлатов 45'

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 18. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони)

Энди Ўзбекистон ярим финалда Марокаш – Туркия ўйини ғолиби билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика