Latest news

13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  2 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  14 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  9 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  31 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  10 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

ЖЧ-2022 олтини учун тўртта эҳтимолий натижа - футбол тарихидаги катта воқеа News

ЖЧ-2022 олтини учун тўртта эҳтимолий натижа - футбол тарихидаги катта воқеа

Тарих.

Хорватия ёки Марокаш ғалаба қозонади (тасаввур қилинг: Марокаш жаҳон чемпиони! Унгача эса бор-йўғи икки марта 0:0 ва иккита пенальтилар серияси) – жаҳон кубоги ғолибларининг тор суперэлита доираси кенгаяди. Ҳозирча бундайлари саккизта: Уругвай (икки марта), Италия (тўртта), Германия (тўртта), Бразилия (бешта), Англия (бир), Аргентина (иккита), Франция (иккита), Испания (битта).

4 миллион 200 минг аҳолига эга хорватлар жаҳон чемпионатиги ютган иккинчи энг кичик давлат (Уругвайдан кейин)га айланади. Ўша пайтда улар жаҳон чемпионати медалларининг тўлиқ тўпламига эга бўлади (бронза-98, кумуш-2018 ва олтин-2022), гарчи мамлакат мустақил давлат сифатида футбол ўйнаганига 30 йилдан камроқ вақт бўлганига қарамай!

Франция ғалаба қозонади - тарихда учинчи марта ва 60 йил ичида биринчи марта бир жамоа кетма-кет иккита жаҳон чемпионлигини қўлга киритади. Ҳозиргача фақат Италия 1934 ва 1938 йилларда, шунингдек, 1958 ва 1962 йилларда Бразилия бундай муваффақиятга эришган. Дидье Дешам эса икки марта жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган италиялик Витторио Поццодан кейин тарихдаги иккинчи мураббийга айланади. Бундан ташқари, у 98 йилда сардор ролида ҳам эди!

Аргентина ғалаба қозонади - Лео Месси ўзини Диего Марадона билан тенглаштириб, биринчи марта жаҳон чемпионлигини кўтаради. Мен уни Пеле билан солиштирмаган бўлардим. Қирол - барибир  қиролдир, Худо уни асрасин!

Аргентина Америкадан ташқарида ҳам биринчи марта ғалаба қозонади (у уйда ва Мексикада ғалаба қозонган) ва Марокаш каби Европанинг кетма-кет тўртта жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган мисли кўрилмаган сериясини бузади.

Сиз кимга мухлислик қиласиз? Бугун ўйиндан сўнг инглиз ота-ўғиллар менга Марокашга мухлислик қилишларини айтишди. Чунки улар Франция ёки Аргентинани хоҳламайдилар, марокашликлар эса тарихда ярим финалга чиққан илк Африка жамоасидир. Хўш, нега у ҳаммасини ютмаслиги керак?


Игорь Рабинер


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика