Latest news

13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  4 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  11 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1

ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Қатар ўйнамайди. Нега бундай бўлди? News

ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Қатар ўйнамайди. Нега бундай бўлди?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Қатар мамлакатида жаҳон чемпионати бошланади.

ЖЧ-2022 қуръа ташлаш маросимидан сўнг дарҳол ФИФА тақвимни эълон қилди: турнир 21 ноябрь куни Нидерландия ва Сенегал ўртасидаги ўйин билан Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Дастлаб ФИФА мезбон жамоа, яъни Қатар ва қуръа бўйича рақиб бўлган Эквадор анъанага кўра очилиш ўйинида майдонга тушишини билдиришган эди. Охир-оқибат уларнинг ўйини 21:00 га кўчирилди.

Нега бундай бўлди?


ФИФА томошабинга мослашиш асосида тақвим тузади: Қатар кичик мамлакат (аҳолиси 2,8 миллион киши) ва кўплаб мухлисларни қабул қила олмаслиги сабабли, жаҳон чемпионатининг асосий аудиторияси турнирни телевидение ва стриминг хизматлари орқали кузатиб боради. Ташкилотчилар ҳар бир томошабиннинг вақт минтақасини ҳисобга олиши керак.

Агар Европада бу жараён жуда оддий бўлса, Жанубий Америка жамоаларининг тақвими билан боғлиқ вазият анча мураккаб. Қатарнинг очилиш ўйини айнан Эквадор туфайли қолдирилди: агар улар Қатар вақти билан тушдан кейин ўйнаганида, Эквадорда эрталабги 5 га тўғри келарди. ФИФА қитъанинг аҳоли сони бўйича олтинчи ўринда турадиган мамлакатини (20 миллион киши) ўйиндан ёки ширин уйқусидан маҳрум қилишни истамади.

Америка билан ҳам шундай ҳодиса содир бўлди, уларнинг ўйини Қатардан сўнг 00:00 да старт олади.

Бу воқеа илгари содир бўлганми?

2002 йил Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига қадар турнир амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин билан бошланган, бироқ чемпионга кейинги жаҳон чемпионатига автоматик йўлланма берилмагани сабабли, бу анъана тўхтатилган эди.

Ўшандан бери мезбонлар доимий равишда дастлабки баҳсда майдонга тушишарди. Энди бу анъана ҳам бузилди. 

Очилиш ўйини ҳақида нима дейиш мумкин?

Ҳозирча маълум эмас. Қатар ўйинини қолдириш қароридан кейин ФИФА бу мавзуни кўтармади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика