Latest news

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  2 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

ЖЧ-2022. Коста-Рика термасининг якуний рўйхати эълон қилинди News

ЖЧ-2022. Коста-Рика термасининг якуний рўйхати эълон қилинди

Шимолий Америка қитъаси вакилининг мундиаль учун таркиби маълум бўлди.

Терма жамоа бош мураббийи Луис Фернандо Суарес 26 нафар футболчидан иборат рўйхатни шакллантирди.

Коста-Рика ЖЧ-2022 охирги бўлиб йўлланмани қўлга киритган бўлса-да, биринчилардан бўлиб иштирокчилар рўйхатини ошкор қилди. Танлаб олинганларнинг деярли барчаси ёши катта футболчилардир. Асосий юлдуз ҳамон ПСЖ посбони Кейлор Навас бўлиб қолмоқда. У 35 ёшда. Таркибда 2014 йилги мундиаль қаҳрамонлари Брайан Руис, Сельсо Борхес ва Жоэл Кемпбел ҳам бор. Улар ҳозирда Марказий Америка чемпионатларида тўп тепмоқда. Рўйхат қуйидагича:

Дарвозабонлар — Кейлор Навас (ПСЖ, Франция), Эстебан Альварадо ("Эредиано"), Патрик Секейра ("Луго", Испания)

Ҳимоячилар — Франсиско Кальво ("Коньяспор", Туркия), Хуан Пабло Варгас ("Мильонариос", Колумбия), Кендалл Уотсон ("Саприсса"), Оскар Дуарте ("Ал Вахда", Саудия Арабистони), Даниэль Чакон ("Колорадо Рапидс", АҚШ), Кейшер Фуллер ("Эредиано"), Карлос Мартинес ("Сан-Карлос"), Брайан Овьедо ("Реал Солт-Лейк", АҚШ), Рональд Матаррита ("Цинциннати", АҚШ)

Ярим ҳимоячилар — Ельцин Техеда ("Эредиано"), Сельсо Борхес ("Алахуэленсе"), Юстин Салас ("Саприсса"), Роан Уилсон ("Гресия"), Жерсон Торрес ("Эредиано"), Дуглас Лопес ("Эредиано"), Жевисон Беннетт ("Сандерленд", Англия), Альваро Самора ("Саприсса"), Энтони Эрнандес ("Пунтаренас"), Брэндон Агилера ("Ноттингем Форест", Англия), Брайан Руис ("Алахуэленсе")

Ҳужумчилар - Жоэл Кэмпбелл ("Леон", Мексика), Энтони Контрерас ("Эредиано"), Хоан Венегас ("Алахуэленсе")



Коста-Рика терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Япония ва Германия термаларига қарши кураш олиб боради.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика