ЖЧ-2022. Камерун ва Сербия супер тўқнашувда ғолибни аниқлай олишмади
28 nov 2022 17:00
News
ЖЧ-2022. Камерун ва Сербия супер тўқнашувда ғолибни аниқлай олишмади
Камерун – Сербия 3:3
28 ноябрь, "Al Janoub Stadium"
Голлар: 1:0 – 29 Кастеллетто, 1:1 – 45 Павлович, 1:2 – 45 Милинкович-Савич, 1:3 – 53 Митрович, 2:3 – 63 Абубакар, 3:3 – 66 Шупо-Мотинг.
Камерун – Эпасси, Фэ, Нкулу, Кастеллетто, Толо, Кунде (Ондуа, 67), Замбо-Ангисса (Гвет, 81), Онгла (Абубакар, 55), Шупо-Мотинг, Токо-Экамби (Бассогог, 67), Мбемо (Нкуду, 81).
Сербия – Милинкович-Савич, Велькович (Бабич, 78), Миленкович, Павлович (Митрович, 56), Костич (Джуричич, 90), Милинкович-Савич (Груйич, 79), Максимович, Лукич, Живкович (Радонич, 78), Тадич, Митрович.
Огоҳлантиришлар: Нкулу (24), Бассогог (30), Йович (45), Миленкович (90).
Cameroon Jean-Charles Castelletto - 29', Vincent Aboubakar - 63', Eric Maxim Choupo-Moting - 66' World Cup Grp. G . Round 2 28/11/2022, 15:00
Serbia Strahinja Pavlovic - 45', Sergej Milinkovic-Savic - 45', Aleksandar Mitrovic - 53' Stadium: Al Janoub Stadium, 39789 spectators Referee: Mohammed Abdulla Mohammed
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+7-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди! Ажойиб беллашув дуранг билан якунланди.
90+4-дақиқа. Никола Миленковичга ушбу вазият учун сариқ карточка кўрсатилди.
90+3-дақиқа. Жорж-Кевин Н'Кудуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
90+1-дақиқа. Ўзгариш! Филип Журичич Филип Костичнинг ўрнига ўйинга қўшилди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!
88-дақиқа. Митрович бугун фойдали ишдан кўра, кўпроқ вазиятлардан фойдалана олмагани билан ёдда қоляпти. Ҳозир шундайлардан яна биттаси юз берди.
87-дақиқа. Абубакар ўйинни чиндан ўзгартириб юбора олди. Ҳозир ҳам у тўпни эгаллаб, олдинроққа ўтди ва кучли зарба берди, Ваня ўз ўрнида.
85-дақиқа. Сербларнинг истиқболли ҳужуми охирига етмай қолди.
81-дақиқа. Серблар чарчаб қолгандек тасаввур уйғонмоқда.
78-дақиқа. Ўзгаришлар! Милош Велькович ва Андрия Живкович ўрнига Сржан Бабич ҳамда Неманья Радоньич туширилди.
76-дақиқа. Митрович навбатдаги вазиятни кўкка совурди!
70-дақиқа. Сербия бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин камерунликлар ҳимояга қайтган Шупо-Мотингнинг фаоллиги билан бартараф этишди!
66-дақиқа. ГОООООЛ! Нималар бўляпти? Камерун ҳисобни тенглаштирди! Эрик Шупо-Мотинг бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Абубакардан голли узатма!
Ҳакам аввалига шошмасликни, такрорий лавҳани кўриш кераклигини маълум қилди. "VAR" хонадагилар барчаси жойидалигини маълум қилишди.
64-дақиқа. ГОООООЛ! Захирадан тушган Венсан Абубакар орадаги фарқни қисқартирди!
60-дақиқа. Абубакар жавоб ҳужумини ташкиллаштирди, тезликда жарима майдончасигача етиб борди, бир рақибини чалғитиб, узатма берса керак деган жойда, зарба йўллади, бироқ ниятига ета олмади.
59-дақиқа. Костич қанотдан катта тезликда ўтиб борди ва тўпни марказга узатди, лекин ҳимоячилар бу сафар ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олишди.
55-дақиқа. Ўзгариш! Мартин Онгла ўрнини Венсан Абубакарга бўшатиб берди.
53-дақиқа. ГООООООЛ! Серблардан жуда чиройли гол. Гол муаллифи эса Александар Митрович!
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни африкаликлар бошлаб беришди.
Бўлди, биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!
45+7-дақиқа. Ваня Милинкович-Савич ўзини Нойер деб ҳис қилиб юборди. Аммо нима бўлса ҳам, ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди.
45+5-дақиқа. Эхх, Митрович! Александар шериги ўта қулай вазиятда турганига қарамай, ўзи зарба берди ва гол ура олмади.


45+3 -дақиқа. ГООООООЛ! Сергей Милинкович-Савич танаффусгача жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиб қўймоқда.

45+1-дақиқа. ГООООЛ! Узатмадан кейин Страхиня Павлович баланд сакраб, тўпни дарвоза тўрига йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!
43-дақиқа. Кунде яна қулай нуқтага чиқиб борди, биринчи зарбани Ваня қайтарди, Пьернинг такрорий уриниши эса кўнгилдагидек чиқмади.
40-дақиқа. Сербия ҳужум қилишга ҳаракат қиляпти, аммо ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналмоқда.
36-дақиқа. Камеруннинг ҳужуми узатмадаги хато туфайли охирига етмай қолди.
30-дақиқа. Буёғига серблар қандай ҳаракат қилиши янада қизиқ. Улар шундоқ ҳам фаолроқ кўринаётганди, лекин буёғига рақиб янада катта куч билан ҳимояланади.
"VAR"дагилар ҳаммаси жойидалигини маълум қилишди, ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаган.
29-дақиқа. ГОООООООЛ! Кастелетто керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлиб, африкаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
28-дақиқа. Камерун яна бир бурчак зарбаси ишлаб олди.
24-дақиқа. Огоҳлантириш! Николас Нкоулуга сариқ кўрсатилди.
23-дақиқа. Онана четлатилгач, Камерун дарвозасидан жой олган Эпасси ҳозирча анча ишончли ўйин ўтказмоқда. Бурчакдан узатилган тўпни ҳам айнан у баланд сакраб, ушлаб олди.
22-дақиқа. Бош ҳакамнинг микрофони ишламай қолди чоғи.
21-дақиқа. Яна бир бурчак зарбаси. Бу сафар уни Сербия термаси амалга оширади.

19-дақиқа. Кунде кутилмаганда марказий ҳужумчи нуқтасида пайдо бўлиб, кучли зарба йўллади. Ваня Милинкович-Савич ўз ўрнида. Бурчак зарбасидан кейин ҳам ҳимоячилар хавфни бартараф этишди, кейин африкаликлар қоидани бузишди.
17-дақиқа. Яна Митрович гол уриш қулай имкониятга эга бўлди. Ҳимоячиларнинг "қовунидан" кейин Александарда зўр вазият бўлганди, аммо у мўлжалда адашди.
12-дақиқа. Шифокорлар футболчига ёрдам кўрсатиш учун майдонга тушишди.
11-дақиқа. Костич марказга яқин ҳудудда Онглани қўйиб юбормади. Сербиялик футболчи қоидани бузди, бузганда ҳам бу ишни шундай амалга оширдики, Мартин майдондан тура олмай қолди.
10-дақиқа. МИТРОВИЧ! Ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва рақибини "замахда" алдаб, чап оёқда зарба берганди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
6-дақиқа. Максимович рақиб жарима майдончаси олдида Тадичдан тўпни қабул қилиб, уни Митровичга йўллади, лекин ҳужумчи узатмага етиб борган бўлсада, уни дарвозага аниқ йўллай олмади.
2-дақиқа. Ҳаводаги кураш вақтида Митровичга нисбатан фол, жарима зарбаси белгиланди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни серблар бошлаб беришди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди ва ўйинни бошлаш учун барчаси тайёр.

ЖЧ-2022
"G" гуруҳи. 2-тур
Камерун – Сербия
15.00, «Ал Жануб» стадиони
Камерун – Эпасси, Фэ, Нкулу, Кастеллетто, Толо, Кунде, Замбо-Ангисса, Онгла, Шупо-Мотинг, Токо-Экамби, Мбемо
Сербия – В. Милинкович-Савич, Велькович, Миленкович, Павлович, Костич, С. Милинкович-Савич, Максимович, Лукич, Живкович, Тадич, Митрович
|
Cameroon Jean-Charles Castelletto - 29', Vincent Aboubakar - 63', Eric Maxim Choupo-Moting - 66' |
World Cup Grp. G . Round 2 28/11/2022, 15:00 3
:
3
Finished
|
Serbia Strahinja Pavlovic - 45', Sergej Milinkovic-Savic - 45', Aleksandar Mitrovic - 53' |
Stadium: Al Janoub Stadium, 39789 spectators
Referee: Mohammed Abdulla Mohammed
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments