Latest news

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  58 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  17 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

ЖЧ-2022. Бельгия мундиалнинг илк турида Канадани минимал ҳисобда мағлуб этди News

ЖЧ-2022. Бельгия мундиалнинг илк турида Канадани минимал ҳисобда мағлуб этди

Жаҳон чемпионатининг "F" гуруҳидан ўрин олган Бельгия - Канада учрашуви якунланди.

ЖЧ-2022. Бельгия - Канада 1:0

Голлар: Миши Батшуайи (Тоби Алдервейрелд) 44'

Белгия: 1. Тибо Куртуа, 19. Леандер Дендонкер, 2. Тоби Алдервейрелд, 5. Ян Вертонген, 21. Тимоти Кастань, 11. Янник Феррейра-Карраско (15. Тома Менье 46'), 8. Юри Тилеманс (18. Амаду Онана 46'), 6. Аксель Витсель, 7. Кевин Де Брюйне, 10. Эден Азар (17. Леандро Троссард 62'), 23. Миши Батшуайи (24. Лои Опенда 78'). 

Захира: 12. Симон Миньоле, 13. Кун Кастельс, 3. Артур Теате, 4. Воут Фаес, 14. Дрис Мертенс, 16. Торган Азар, 20. Ханс Ванакен, 22. Шарль де Кетеларе, 25. Жереми Доку, 26. Зено Дебаст.

Канада: 18. Милан Борян, 2. Алистейр Джонстон, 5. Стивен Витория, 4. Камал Миллер, 10. Дэвид Хойлетт (17. Кайл Ларин 58'), 22. Ричи Ларея (3. Сэм Адекугбе 73'), 13. Атиба Хутчинсон (15. Исмаэль Коне 58'), 7. Стивен Эуштакиу (21. Джонатан Осорио 81'), 11. Таджон Бучанан (23. Лиам Миллар 81'), 19. Альфонсо Дэвис, 20. Джонатан Дэвид. 

Захира: 1. Дейн Сент-Клэр, 16. Джеймс Пантернис, 6. Самуэль Пиетте, 8. Лиам Фрейзер, 9. Лукас Даниэль Каваллини, 12. Ике Угбо, 14. Марк-Энтони Кайе, 24. Дэвид Уотерспун, 25. Дерек Корнелиус, 26. Джоэль Уотерман.

Огоҳлантиришлар: Янник Феррейра-Карраско 9', Тома Менье 54', Амаду Онана 56', Альфонсо Дэвис 82', Алистейр Джонстон 83'

Belgium

Michy Batshuayi - 44'

World Cup Grp. F . Round 1

24/11/2022, 00:00

0
:
1
Finished

Canada

Stadium: Ahmed bin Ali Stadium, 40432 spectators

Referee: Janny Sikazwe

45'
90'
9'  Yannick Carrasco
44'  Michy Batshuayi
44'  Toby Alderweireld
46'  Youri Tielemans (Amadou Onana)
46'  Yannick Carrasco (Thomas Meunier)
54'  Thomas Meunier
56'  Amadou Onana
62'  Eden Hazard (Leandro Trossard)
78'  Michy Batshuayi (Ikoma Lois Openda)
11'  Alphonso Davies
58'  Junior Hoilett (Cyle Larin)
58'  Atiba Hutchinson (Ismael Kone)
74'  Richie Laryea (Sam Adekugbe)
81'  Tajon Buchanan (Liam Millar)
81'  Stephen Eustaquio (Jonathan Osorio)
81'  Alphonso Davies
83'  Alistair Johnston


90+5. Ўйин якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Кайл Ларин яна бир бир ҳаводан узатилган тўпга боши билан зарба берди, яна ноаниқ.

85. Кевин де Брюйненинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Дендонкер боши билан дарвозага йўллади, тўп ноаниқ кетди.

80. Зарба! Ҳаволатиб узатилган тўпни Кайл Ларин боши билан дарвозага йўналтирди, Куртуа қийинчилик билан қайтариб қолди. 

73. Бельгия кўплаб ҳужумлар ташкил этмоқда, бироқ улардан наф чиқмаяпти. Канада эса ўз ҳужумларини хавфли тус олдира билмаяпти. 

67. де Брюйне ўнг қанотдан олдинга юриш қилиб тўпни марказдаги Батшуайига узатди, Мишенинг зарбаси эса рақиб футболчиларига тегиб, майдонни тарк этди.

67. Лареянинг кутилмаганда дарвоза томон йўллаган тўпи бироз ноаниқ кетди. 

65. Онана жарима майдончасига кириб бордию, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

63. Таджон Бучананнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

50. Стивен Эуштакиунинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

48. Ҳаволатиб узатилган тўпни Жонатан Дэвид дарвозага йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+5. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Таджон Бучанан ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп анчагина ноаниқ кетди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

Марказий ҳимоячилар томонидан ҳаволатиб узатилган тўпни Мише Батшуайи дарвозага йўллади ва ажойиб гол муаллифига айланди!

44. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Батшуайи учрашувда ҳисобни очди!

40. Ҳеч қандай пенальти йўқ деб топилди. Ўйин давом этади.

39. Бельгия дарвозаси томон яна бир пенальти белгиланиши мумкин. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

32. Хойлетт олдинга тезлик билан юриш қилиб тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди, Дэвиднинг дарвоза томон бош билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

29. Канадаликлар бугун ўнг қанотда анчагина фаол. Уюштирилаётган бир нечта ҳужумлар, ҳозирча, натижасиз бўлмоқда.

23. Хавфли вазият! Бельгия ажойиб комбинация уюштирди. Азар олдинга юриш қилди ва тўпни марказроқдаги Тилемансга узатди, Юри эса Батшуайини тўп билан таъминлади, Мишининг зарбасини эса дарвозабон қайтарди.

19. Кевин де Брюйне катта тезликда олдинга ўтди, ўнг томонида Тилеманс очиқ турганди, бироқ Кевин тўпни Карраскога узатди, натижада ушбу вазиятда канадалик ҳимоячилар тўпга эгалик қилишди.

15. Ўйин қизигандан қизиб бормоқда. Канадаликлар жуда фаол.

10. Зарба, йўқ, гол бўлмади! Куртуадан сейв! Альфонсо Дэвис пенальтидан унумли фойдалана олмади!

9. Канадалик футболчининг зарбаси Каррасконинг қўлига теккан эди. Ҳакам томонидан пенальти белгиланди!

8. ВАР орқали Бельгия дарвозаси томон пенальти қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

7. Канада фаолликни оширмоқда. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Дэвид дарвозага йўллади, бельгияликлар бу вазиятда ҳам фаоллик қилишди.

Бельгия - Канада учрашуви Толибжон Қосимов нигоҳида:

2. Канадаликлар ҳам фаол. Стивен ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, тўп бельгиялик ҳимоячиларга тегиб қайтди.

1. Илк зарба Бельгия терма жамоасидан бўлди. Батшуайи тўпни эгаллаб олиб дарвоза томон зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. 

1. Ўйин бошланди!

Бельгия - Канада учрашуви атрофидаги "қайноқ" суратлар

Ўйин ушбу стадионда бўлиб ўтади:

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика