Latest news

18:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" меҳмони бўлмоқда, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  0 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  0 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  27 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   3 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  4 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?! News

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?!

Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги вакилларимиз Мисрни 2:1 ҳисобида таслим этишди. Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиалдаги дастлабки ғалабаси эвазига гуруҳдан иккинчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди


Кўпчиликни вакилларимиз плей-оффда қайси жамоага қарши баҳс олиб бориши қизиқтирмоқда. Демак, биз жой олган "B" гуруҳининг иккинчи жамоаси "F" гуруҳида иккинчи бўлган термага қарши беллашади. "F" квартетида 2-турдан сўнг Эрон терма жамоаси иккинчи бўлиб турибди. Гуруҳ пешқадами Аргентинада ҳам форслар каби 6 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра амалдаги Жаҳон чемпионлари пешқадам бўлиб туришибди.

3-турда бу икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб боради. 20 сентябрь Тошкент вақти билан 22:00да старт оладиган учрашув Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақибини аниқлаб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга айнан Эрон ва Аргентинадан бири рақиб бўлади.

Нимчорак финалдаги ўйинимиз 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:30да бошланади. Ўйин "Вильнюс Арена"да ўтказилади. Яъни, футзалчиларимиз гуруҳ ўйинларини ўтказган аренада камида яна битта учрашув ўтказишади.


Баҳодир Аҳмедов: "Йигитлар ўзларининг нимага қодир эканликларини кўрсатишди"

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика