Latest news

18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  2 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  16

ЖЧ-2018 юлдузлари. Улардан қай бири Россияда ғалабага эриша олади? News

ЖЧ-2018 юлдузлари. Улардан қай бири Россияда ғалабага эриша олади?

ЖЧ-2018да иштирок этадиган кўплаб юлдуз футболчиларининг Россия майдонларида тўп тепиш тажрибаси бор.

Қуйида Германия, Бельгия, Аргентина ва Португалия термаси футболчиларининг Россия билан боғлиқ бўлган энг қайноқ хотиралар билан бўлишамиз.

Юлиан ДРАКСЛЕР
Германия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси

Россиядаги эсда қоларли ўйини: Чили — Германия — 0:1
Қачон: 2017 йил 2 июль
Қаерда: Санкт-Петербург, “Санкт-Петербург стадиони”

Юлиан Дракслер — Россия-2017да Германия термаси таркибида ФИФА Конфедерация Кубогида “бундестим”лар билан бўлган 5та баҳсда энг яхши 3 футболчи (Себастьян Руди ва Йозуа Киммих)дан бири. У барча учрашувда, шу билан бирга, Чили билан бўлган финалда ҳам яхши етакчи эканини исботлай олди. Юқори тезлик, яхши зарба, ноёб усул ва бирга бир ўйнай олиш услуби 23 ёшли ярим ҳимоячи марказда “ёниши” ва қийин вазиятда шерикларига ёрдам бера олишига имкон берди.
Дракслер Германия тарихида нафақат энг ёш сардор, балки Конфедерация Кубогидаги энг ёш етакчи бўлди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси сифатида “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

Иқтибос
“Дракслер турнирда бутун масъулиятни бўйнига олиб, майдонда ажойиб раҳбар бўла олди. У жуда киришимли ва уни жамоамиздаги энг ақлли футболчи дейиш мумкин. Ҳамма унинг ортидан эргашади, маслаҳатлашади. У билан бир жамоада ўйнаш ажойиб бўлди”, — дейди Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев.


Ромелу ЛУКАКУ
Бельгия терма жамоасининг ҳужумчиси
Россиядаги эсда қоларли ўйини:
Россия – Бельгия – 0:2
Қачон: 2010 йил 17 ноябрь
Қаерда: Воронеж, Марказий стадиони

Жорий йилнинг сентябрь ойи, УЕФА Чемпионлар Лигасида “МЮ”нинг белгиялик форварди танаффусга қадар 2та гол уриб, Москва ЦСКА жамоаси мағлубиятга учрашида катта ҳисса қўшди (4:1). Лекин бу Игорь Акинфеев дарвозасига киритган илк голлари эмас эди. У аввал ҳам дубль қилган: 2010 йил Воронежда бўлиб ўтган ўйинда ҳам Лукаку дарвозабонни икки маротаба жаҳлини чиқарган эди.

Ўша учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ форвард ҳисобни очган ва бу Бельгия ишончига эришишида 17 ёшли Лукакуга қўл келган. 7 йил ичида ҳужумчи терма жамоа ҳисобига 31та тўп киритди. Хўш, 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида дарвозани ишғол эта олармикан?

Иқтибос
“2 имконият ва Лукуканинг 2та голи! Биз Аршавинни ўйиндан бутунлай четлатиб кўйиб, дарвозамиз ёнида бирон нарса яратишига йул кўймадик. Ҳозирда жахондаги 10та энг кучли жамоалар каторига кирувчи Бельгия терма жамоаси айнан Воронежда дунёга келган деб ҳисоблайман”, — дейди Белгиянинг собиқ мураббийи Джордж Ликенс.



Лионель МЕССИ
Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси
Россиядаги эсда қоларли ўйини: 
“Спартак” — “Барселона” - 0:3
Қаерда: 2012 йил 20 ноябрь
Қачон: Москва, “Лужники” стадиони

Месси Аргентина терма жамоаси таркибида икки маротаба Россияга келган ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 3 мартта қатнашган. Леони 2012 йил “Спартак” билан бўлган баҳсдаги чиқишини эсласа арзийди. 68минг томошабин бўлган “Лужника” стадионида форвард дубл қилган. Аввалига у муваффақиятли ўйин олиб борди, кейин эса дарвозабон билан бирга бир чиқди.

Учрашувдан сўнг энг яхши ўйинчи деб эълон қилинган Месси майдондаги сунъий чим ноқулай эканини таъкидлаган. 5 йил ўтгач, “Лужники” стадиони қайта таъмирдан чиққанидан сўнг, Россия терма жамоаси билан бўлган ўйинда (1:0) форвард фақат ижобий фикрлар билдирди. Қизиқ, Аргентина терма жамоаси етакчисига Россия ЖЧ-2018да гол уриши насиб этармикан?!

Иқтибос
“Мен аллақачон “Спартак”га қарши “Лужника”да ўйнаб бўлганман. Ҳозирда у бутунлай бошқача, замонавий, катта, чиройли ва шу билан бирга, жуда қулай стадион”, — дейди Лионель Месси 2017 йил Россия-Аргентина ўйинидан сўнг берган интервьюсида.


Криштиану РОНАЛДУ
Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси
Россиядаги эсда қоларли ўйини: 
“МЮ” — “Челси” – 1:1 (6:5 пенальтилар серияси)
Қачон: 2008 йил 21 май
Қаерда: Москва, “Лужники” стадиони

Португалиялик Россияда кўп майдонга тушган. ФИФА 2017 Конфедерация Кубогида Португалия ва УЭФА Чемпионлар Лигасида “Реал” таркибида дарвозаларни ишғол этган. Бироқ, Россиядаги энг катта ютуғи деб 2008 йил “МЮ” билан бўлган учрашуви деб билади.

“Лужники”да “Челси” билан бўлган финалда Роналду ҳисобни очиб берган. Ўйиндан сўнг, португалиялик ҳужумчи “МЮ” сафида пенальтидан гол ура олмаган ягона футболчига айланди. Ўша кеча португалиялик жамоаси сафида нуқтадан адашган ягона футболчи эди. Аммо омад барибир манчестерликлар томонда бўлган.

Иқтибос
“Мен аввал ҳам Россияда ўйнаганман ва айнан Москва Чемпионлар Лигасида дастлабки ғалабамни қўлга киритганман. Охирги Конфедерация Кубогида қўлдан келганча ҳаракат қилдик, лекин ғалаба қозона олмадик. Умуман олганда, бу бизга қизиқарли ва фойдали тажриба бўлди”, — дейди Криштиану Роналду.


Нозима Зарипованинг FIFA.COM сайтидан таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика