Latest news

16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  17 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  5 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда Япония Польшага ютқазди News

ЖЧ-2018. Зерикарли ўйинда Япония Польшага ютқазди

Tags :  ЖЧ-2018
Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви якунланди.

Япония - Польша 0:1

Гол: Беднарек 59.

Япония: 1.Эйжи Кавашима, 5.Юто Нагатомо, 19.Хироки Сакаи, 20.Томоаки Макино, 21.Готоку Сакаи, 22.Майа Йошида, 7.Гаку Шибасаки, 11.Такаши Усами (Инуи 65), 16.Хотару Йамагучи, 9.Синзи Оказаки (Осако 47), 13.Йошинори Муто (Хасебе 82).

Польша: 22.Лукаш Фабиански, 3.Артур Еджейчик, 5.Ян Беднарек, 15.Камиль Глик, 18.Бартош Березински, 6.Ячек Горалски, 10.Гжегож Криховяк, 11.Камиль Гросицки, 19.Пётр Зелински (Теодорчик 79), 21.Рафал Курзава (Пешко 79), 9.Роберт Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Макино 66.

Голларни бу ерда кўришингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

Japan

World Cup Grp. H . Round 3

28/06/2018, 20:00

1
:
0
Finished

Poland

Jan Bednarek - 59'

Stadium: Volgograd Arena, 42189 spectators

Referee: Janny Sikazwe

45'
90'
47'  Shinji Okazaki (Yuya Osako)
65'  Takashi Usami (Takashi Inui)
66'  Tomoaki Makino
82'  Yoshinori Muto (Makoto Hasebe)
59'  Jan Bednarek
59'  Rafal Kurzawa
79'  Piotr Zielinski (Lukasz Teodorczyk)
79'  Rafal Kurzawa (Slawomir Peszko)



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ЯПОНИЯ КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Японияликлар ҳужумга ўтмаяпти ва иложи борича қоида бузмасликка ҳаракат қилмоқда.

85. Онлайн жадвал:

 1) Колумбия - 6 очко
 2) Япония - 4 очко
 3) Сенегал - 4 очко
 4) Польўа - 3 очко

Сариқ карточкалар кўплиги туфайли Сенегал 3 ўринда.


82. Ўзгариш. Муто ўрнига Макото Хасебе ўйинга қўшилди

81. МАКИНОООО! Томоаки Макино ўз дарвозасига гол уриб қўйиши мумкин эди, аммо Кавашима тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

79. Ўзгариш. Курзава ўрнига Пешко, Зелински ўрнига Теодорчик майдонга тушди.

78. Параллел равишда ўтаётган баҳсда ҳисоб очилди. Йерри Мина Сенегал дарвозасини ишғол қилди.

74. ЛЕВАНДОВСКИИИИ! Гросицки қарши ҳужумда тўпни дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқаётган "Бавария" ҳужумчисига узатди, Левандовски эса тўпни тўхтатмай дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

66. Сариқ карточка. Макино огоҳлантирилди.

65. Онлайн жадвал:

 1) Сенегал - 5 очко
 2) Колумбия - 4 очко
 3) Япония - 4 очко
 4) Польша - 3 очко

62. Мухлислар телефонига қараб Сенегал - Колумбия учрашувидаги ҳисобни кузатишмоқда.

59. ГООООООЛ!!! Польша стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очди. Курзава тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Ян Беднарек эса оёғи билан тўпга зарба бериб, ҳисобни очди.

57. Япония сўнгги дақиқаларда Польша дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келтирмоқда, аммо ҳозирча улардан унумли фойдалана олишмаяпти

54. Зелински ва Гросицки қарши ҳужумга ўтишди. Гросицкининг узатмаси бироз кучлироқ чиқди, акс холда Зелински дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди.

52. Мухлислар ва телетомошабинлар бироз зерикиб қолишди. Жамоалар томошабоп ўйин намойиш этишмаяпти.

47. Ўзгариш. Синзи Оказаки ўрнига Юя Осако майдонга тушди.

46.Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45.Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

37.Зелински Левандовски билан қарши ҳужумга ўтишди, аммо Петрнинг Робертга узатмасини япониялик ҳимоячи қайтариб юборди.

35. Японлардан жавоб ҳужуми хавфли кўриниш олди. Усами жарима майдончасининг бурчагидан Фабиански дарвозасига зарба берди, бурчак ўткир бўлганлиги туфайли Лукаш тўпни қайтаришда қийналмади.

32.ЗАРБААААА!! Гросицки жамоадошининг узатмасини боши билан дарвозага бурди, Кавашима эса катта қийинчилик билан ўз жамоасини голдан қутқарди. Қойил! Голни аниқлаш технологияси кўрсатишича тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган экан.

25. Ҳозирча ушбу ўйин билан параллел равишда ўтаётган Сенегал - Колумбия баҳсида ҳам ҳисоб очилгани йўқ.

21.ЗАРБАА! Глик бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўналтирди, аммо бу ишни қоидабузарлик билан амалга оширди ва ҳакам хуштагини чалди.

20. Муто жамоадошининг узатган тўпини ўзига тўғирлашда хатога йўл қўйди, акс холда Фабиански яна ишга киришишига тўғри келар эди.

16. Японлар 16 дақиқа ичида 3 марта Польша дарвозасига зарба берди. Уларнинг 2таси аниқ. Муто ва Сакаиларнинг зарбаларини Фабиански қайтарди.

12. Польшаликлар ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибга топширишди, осиёликлар эса вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

8. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

1. Учрашув бошланди. Таркиблар бироз тепада.


- Айни дамда гуруҳдаги ҳолат қуйидагича:

 1) Япония - 4 очко

 2) Сенегал - 4 очко

 3) Колумбия - 3 очко

 4) Польша - 0 очко


- Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинини бирга кузатиб борамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика