Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  8 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

ЖЧ-2018. Хонда осиёлик тўпурарлар пойгасида яққол етакчи News

ЖЧ-2018. Хонда осиёлик тўпурарлар пойгасида яққол етакчи

Кеча бўлиб ўтган Япония - Сенегал баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ушбу учрашувда япониялик ярим ҳимоячи Кейсуке Хонда жамоасининг иккинчи голини уриб Японияга бир очкони тақдим этди. Шундай қилиб Хонда учта жаҳон чемпионатида гол урган биринчи япон футболчисига айланди. Бундан ташқари, у голлари сонини тўрттага етказиб, жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган осиёлик футболчилар орасида пешқадамга айланиб олди.

ЖЧ-2010да биринчи бор майдонга тушган Хонда ўзининг дастлабки голини Камерунга, иккинчи тўпини эса Дания термаси дарвозасига киритганди. Бразилия-2014да эса у Кот'д-Ивуар дарвозасини ишғол қилган. Мана энди кеча Сенегал дарвозасига ҳам тўп киритишга муваффақ бўлган Хонда шундай қилиб голлари сонини тўрттага етказиб олди.

Натижада Хонда ЖЧларда энг кўп гол урган осиёликлар орасида яққол пешқадамга айланди. Кейинги ўринларни эса учта гол билан Тим Кейхилл, Сами Ал Жабер, Ан Чжун Хван ва Парк Жи Сунг эгаллаб турибди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика