Latest news

12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  0 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  2 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  12 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  5 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  3 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  12 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  5 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  31 08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  3 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  4 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1

ЖЧ-2018. Кавани Португалияни мусобақадан чиқариб юборди News

ЖЧ-2018. Кавани Португалияни мусобақадан чиқариб юборди

Уругвай ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 1/8 финал учрашуви якунланди

Уругвай - Португалия 2:1

Гол: Кавани 7, 62 - Пепе 55.

Уругвай: 1.Фернандо Муслера, 2.Хосе Хименес, 3.Диего Годин, 22.Мартин Касерес, 6.Родриго Бентанкур (Кристиан Родригес 63), 8.Найтан Нандес (Карлос Санчес 80), 14.Лукас Торрейра, 15.Матиас Весино, 17.Диего Лаксальт, 9.Луис Суарес, 21.Эдинсон Кавани (Кристиан Стутани 73).

Португалия: 1.Руи Патрисиу, 3.Пепе, 5.Рафаэль Геррейру, 6.Жозе Фонте, 15.Рикарду Перейра, 10.Жоау Мариу (Мануэль Фернандеш 85), 11.Бернарду Силва, 14.Виллиам Карвалью, 23.Адриен Силва (Рикарду Куарежма 65), 7.Криштиану Роналду, 17.Гонсалу Гэдеш (Андре Силва 73).

Огоҳлантириш: Роналду 90+4.

Барча голларни бу ердан кўчириб оласиз: ТЕЛЕГРАМ


Uruguay

Edinson Cavani - 7', Edinson Cavani - 62'

World Cup 1/8 Finals . Round 1/8

30/06/2018, 23:00

1
:
2
Finished

Portugal

Pepe - 55'

Stadium: Fisht Stadium, 44287 spectators

Referee: Cesar Ramos

45'
90'
7'  Edinson Cavani
7'  Luis Suarez
62'  Edinson Cavani
62'  Rodrigo Bentancur
63'  Rodrigo Bentancur (Cristian Rodriguez)
74'  Edinson Cavani (Cristhian Stuani)
81'  Nahitan Nandez (Carlos Sanchez)
55'  Pepe
55'  Raphael Guerreiro
65'  Adrien Silva (Ricardo Quaresma)
74'  Goncalo Guedes (Andre Silva)
84'  Joao Mario (Manuel Fernandes)
90'  Cristiano Ronaldo




УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Сўнгги сонияларда Руи Патрисиу рақиб жарима майдончасига борди, аммо бу фойда бермади. Узатмалар зарба билан якунланмаяпти.

90+4. Сариқ карточка. Роналду ҳакамга ўшқиргани учун жазоланди.

90+3. Суарес қарши ҳужумга қочиб кетди ва чап қанотдан очилаётган жамоадошига тўпни узатди. Кристиан Родригес тўп зарба беришда хато қилд ва ҳужум голсиз якунланди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Уругвай бутун жамоа бўлиб ҳимояда ҳаракат қилмоқда, биргина Суарес марказда қарши ҳужумга тайёр турибди.

85. Ўзгариш. Жоау Мариу ўрнига Мануэль Фернандеш ўйинга тушди.

83. Куарежма шедевр узатмасини ўзининг севимли услуби - ўнг оёғи ташқи қисми билан бажарди, бироқ ҳар доимгидек ҳужумни якунловчи футболчи етишмади.

80. Ўзгариш. Найтан Нандес майдонни тарк этмоқда, Карлос Санчес унинг ўрнини эгаллайди.

79. Куарежманинг жарима майдончасига узатаётган тўплари хавфли чиқмоқда, аммо зарба берадиган футболчи топилмаяпти.

77. Геррейру! Куарежма бурчакдан тўпни жарима майдончасига ташлади, орқароқдан катта тезликдан келаётган Роналду тўпга зарба бера олмади, аммо ҳаммадан ўтиб кетган тўп Рафаэль Геррейруга тушди ва у тўпни тўхтатиб ўтирмай, дарвозани ишғол қилишга уринди, ноаниқ.

73. Ўзгаришлар. Гедеш ўрнига Андре Силва (Португалия), жароҳат олган Кавани ўрнига Стуани майдонга тушди.

69. Геррейру оҳиста пас билан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Куарежма тўпга ета олмади, орқадан келган Муслера эса тўпни ушлай олмади. Бундан фойдаланган Бернарду Силва тўпни олиб қўйиб, дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!

65. Ўзгариш. Адриен Силва ўрнига Рикарду Куарежма майдонга тушди.

63. Ўзгариш. Бентанкур ўрнига Кристиан Родригес.

62. ГООООООООЛЛЛЛЛ! КАВАНИ! Уругвайликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Кавани чап қанотда жамоадошидан келаётган тўпни тўхтатмай дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади ва дубль қайд этди.

56. Учрашув энди янада қизийди. Голларни қаердан кўчириб олишни биласиз: ТЕЛЕГРАМ

55. ГООООООООЛЛЛЛЛ! ПЕПЕ! ҲИСОБ ТЕНГЛАШДИ! Бурчакдан узатилган тўпни Пепе бош билан дарвозага тўғирлади ва ҳисобни тенглаштирди.

52. Португалияликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, Силванинг узатмаси қайтарилди, бироқ ҳужумнинг иккинчи тўлқини зарба билан якунланди. Геррейру узоқдан Муслер дарвозасини ишғол қилишга уринди, ноаниқ.

50. Жамоалар сафида танаффусдан сўнг ўзгариш рўй бермади.

48. Суарес рақиб ҳимоячиларига прессинг уюштириб тўпни олиб қўйишига оз қолди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


- Танаффус пайтида ажойиб изоҳлар (комментлар)ни ўқинг ва уларга + ёки - босиб баҳо беринг.

Биздан узоқлашманг, энг янги суратларни сайтга жойлашда давом этамиз. Ҳаммаси шу саҳифада.

ТАНАФФУС!

45+1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бурчак зарбаси португалияликлар учун муваффақиятсиз якунланди.

44. Суарес тўп учун курашда бошидан лат еди. Португалияликлар ўйинни давом эттиришмоқда, чунки улар ҳисобда орқада қолишмоқда. Нормал ҳолат. Португалия терма жамоаси бурчак зарбаси ишлаб олди.

38. Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Гедеш шикастланди. Бундай курашларда катта тажрибага эга бўлган Годин рақибига зарба берди. Ҳаммаси жойида, Гонсалу ўрнида турди.

35. ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТ! Португалия ЖЧ ўйинларида биринчи бўлиб гол ўтказган сўнгг 9та учрашувида мағлубиятга учраган. Бугун ушбу қора анъана йўққа чиқадими? Кўрамиз...

32. Тўп қаршисида сиз билан, сиз севган ёки ёмон кўрадиган КРИШТИАНУ РОНАЛДУ! ЗАРБААА! Тўп жонли деворга тегиб қайтди ва хавф бартараф этилди.

31. Роналду севадиган нуқтада Португалия терма жамоаси жарима зарбаси ишлаб олди.

29. Португалияликлар позицион ҳужум уюштириб, гол уриш ниятида, аммо Уругвай терма жамоаси катта куч билан ҳимояланмоқда. Тўпга эгалик қилиш бўйича европаликлар устун.

26. Португалияликлар ўнг қанотдан стандарт ижро этишди. Жарима майдончаси ичига узатилган тўпга ҳеч ким зарба бера олмади. Хужум йўққа чиқди.

22. ЗАРБА!!!! Суарес жонли девор орасидан пастлатиб дарвозага зарба берди. Руи Патрисиу бўш бурчакни ёпишга муваффақ бўлди ва сейв ижро этди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини яна 9-рақам зарбаси билан якунланди, бироқ бу сафар ноаниқ.

21. Суарес рақиб жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Бу сафар симуляциясиз! Тўп қаршисида жабрланган футболчининг ўзи.

19. Гонсалу Гедеш тўпни жарима майдончасига узатди, тўп Роналду томон келаётган эди, бироқ уругвайлик ҳимоячи Криштианудан чаққонроқ чиқиб, хавфни йўққа чиқарди.

17. Уругвай ҳисобни очганидан сўнг кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда. Улар қарши ҳужумларда рақибни жазоламоқчи.

12. Роналду ўзининг севимли қанотидан марказроққа ўтиб дарвоза томон зарба берди, бироқ Торрейра тўпни тўсиб қолди ва энди унга тиббий ёрдам керак. Футболчи ўрнидан турди ва учрашувни давом эттиришга тайёр.

7. ГООООООЛЛЛЛЛ! КАВАНННИИИ! Эдинсон ўзи бошлаган ҳужумни гол билан якунлади! ПСЖ форварди ўнг қанотдан тўпни нариги қанотдаги Суаресга узатди ва жарима майдончаси томон ошиқди, "Барса" ҳужумчиси эса тўни ўзига тўғирлаб, уни жарима майдончасига зарба каби йўллади. Кавани тўпга бош билан зарба берди ва ҳисобни очди.

6. Роналдудан аниқ зарба! Бернарду Силва жарима майдончаси чизиғи олдида яқинида турган Роналдуга тўпни узатди ва Криштиану дарвозага зарба берди. Муслера қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

4. Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбасини Уругвай ўйинга киритди. Торрейранинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди ва қарши ҳужумни бошлашди. Торрейра қоидабузарлик билан ҳужумнинг олдини олди.

2. Баҳсдаги илк зарба Бернарду Силва ҳисобига ёзилди. Силва Мариунинг узатмасини бош билан дарвозага тўғирлашга ҳаракат қилди, аммо зарба ноаниқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Таркиблар билан танишиб чиққанингиз аниқ. Икки жамоанинг деярли барча асосий юлдузлари майдонда. Фақатгина Куарежма захирада қолган.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Уругвай - Португалия учрашувига хуш келибсиз. Бизни сифатли, голларга бой ўйин кутиб турибди деб умид қиламиз.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика