Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  3 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  13 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

ЖЧ-2018. Украина ўз уйида ютқазди ва Россияга бормайдиган бўлди News

ЖЧ-2018. Украина ўз уйида ютқазди ва Россияга бормайдиган бўлди

Ҳозиргина ЖЧ-2018 саралаш гуруҳ босқичи 10-тур доирасидаги муҳим учрашувлардан бири якунланди .

Унда Украина терма жамоаси Киев шаҳридаги "Олимпийский" стадионида асосий рақиби Хорватияни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу билан Андрей Шевченко шогирдлари мундиал учун курашни Хорватияга топширди. Учрашувда Крамарич дублга эришди. 

Аслида Хорватияни дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Украина эса фақат ғалаба эвазига гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритарди ва ЖЧ-2018 йўлланмаси учун курашни плей-оффда давом эттирарди. Аммо ундай бўлиб чиқмади. Энди украиналиклар худди биз каби ЖЧ-2022ни кутиб яшашади. 

Украина – Хорватия 0:2 (0:0, 0:2)

9 октябрь, 23.45. “НСК Олимпийский”

Голлар: 0:1 – 62 Крамарич, 0:2 – 70 Крамарич.

Украина – Пятов, Хачериди, Ракицкий, Матвиенко, Марлос (Беседин, 78), Ротань (Сидорчук, 69), Коноплянка, Гармаш (Коваленко, 66), Ярмоленко, Степаненко, Караваев.

Хорватия – Субашич, Ловрен, Врсалько (Пиварич, 86), Вида, Митрович, Ракитич, Бадель, Модрич, Перишич, Манжукич (Рог, 90), Крамарич (Пашалич, 88).

Огоҳлантиришлар: Степаненко (60), Ротань (64).


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика