ЖЧ-2018. Кейннинг дубли Англияга ғалабани тақдим этди
19 jun 2018 00:25
News
ЖЧ-2018. Кейннинг дубли Англияга ғалабани тақдим этди
- Хайрли кеч! Жаҳон чемпионати давом этади. "G" гуруҳининг 1-туридан ўрин олган иккинчи беллашуви Тунис ҳамда Англия терма жамоалари ўртасида кечади. Ушбу баҳсдан ҳам онлайн репортажимизни бошлаймиз.
Ўйин соат 23:00да старт олади.
"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити"
Англия мухлислариТунис мухлисаси
Қизиқ факт: Англия (13 000 000) терма жамоасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари обуначилари Тунис (11 000 000) аҳолисидан кўп
- Тунис давлат мадҳияси янграмоқда. Кейин Англия мадҳиясига навбат берилади.
- Гарет Саутгейт қўл остида Англия ЖЧда нима каромат кўрсатади? Бунга дастлабки жавобларни бугунги баҳсдан кейин оламиз.
- Тунис бугун 4-3-3, Англия эса 3-5-2 тактик схемасида ўйнайди.
1. Ўйин бошланди!
4. Англиянинг юқори прессинги натижасида Тунис бироз шошилди ва оддий вазиятда хатога йўл қўйилди. Англия эса дастлабки дақиқаларданоқ гол уриш учун вазият яратди. Хендерсон ва Аллининг ҳаракатлари эвазига юзага келган вазият анча кескин кўриниш хосил қилди. Аммо Тунис ҳимоячилари ва дарвозабон ўз ўрнида яхши ҳаракат қилишди.
5. Англия жуда тез бошлади. Тезкорлик эвазига ҳужумлар ташкил этилмоқда. Лингард анча фаол.
8. Ташаббус тўлиқлигича Англия тарафида. Тунис ҳозирча кучини тўпсиз юругиш билан сарфламоқда.
10. Тунис ҳужумга ўтаётган пайтда оддий техник хато эвазига бу ҳужум ривожланмай қолди. Тунис терма жамоаси футболчиларида ҳаяжон сезилмоқда. Номдор рақиб қаршисидаги ҳаяжон ҳозирча тарк этгани йўқ.
11. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ХАРРИ КЕЙН!
- Англия бурчак зарбасини амалга оширди. Янг томонидан ошириб берилган тўпга Стоунз боши билан кучли зарба берди. Тунис посбони Ҳассан супер сейв орқали тўпни қайтарди, аммо Кейн бу ерда ҳозир-у нозир эди. Тажрибали ҳужумчи қайтган тўпни осонлик билан дарвозага йўллади - 0:1.
- Тўпни қайтариш чоғида Тунис посбони жароҳат олди. Тунисда мажбурий ўзгариш юз бермоқда. Муэз Хассен ўрнига захирадан Бен Мустафа туширилмоқда.
- Тунис учун катта йўқотиш. Хассен ажойиб тарзда дарвозани қўриқлаётганди. Энди барча умид Бен Мустафадан. Ҳозиргина майдонга тушган Мустафа ишга киришди. Англиянинг навбатдаги ҳужумини захирадан тушган кипер бартараф этди.
19. Тунис ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда. Аммо уларга тўп билан кўп муомалада бўлиш насиб этмаяпти.
- Сайтимиз ходими, Англия футболига бефарқ бўлмаган Толибжон Қосимов Англиядан айнан шундай тезкор ўйин кутгани ҳақида ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилмоқда.
23. "Манчестер Юнайтед" услубидаги ҳужум: Янгнинг ажойиб пасини Лингард ҳавога учириб юборди. Лингард яқин масофадан тўпни дарвозага йўллашни уддасидан чиқолмади.
27. Тунис ҳам ҳужумга ўтишга, Англия дарвозабони Пикфордга иш топиб беришга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳозирча ҳаракатлар бесамар кетмоқда.
30. Англия стандарт вазиятларида анча хавфли ўйнамоқда. Жамоа таркибида бўйдор, бақувват ва иккинчи қаватда зўр ўйнайдиган футболчилар етарли. Ҳозир Магуайр боши билан ажойиб зарба берганди. Аммо захирадан майдонга тушган Мустафа ишончли ўйнади ва тўпни ушлаб олди.
33. Пенальти! Тунис футболчисига нисбатан Уокер жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. Уокер ҳакамни олдида рақибга нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатди. Яъни рақибни тирсаги билан урди.
35. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! САССИ! Сасси "нуқта"дан адашмади. Пикфорд тўп йўналишини топди, аммо зарбани қайтаришни уддасидан чиқа олмади. Тунис - Англия 1:1!
38. Англия танаффусга қадар ҳисобни ўз фойдасига ҳал этишни истамоқда. Жамоа ҳужумга зўр бермоқда.
39. Даҳшат! Англия яна стандарт вазияти орқали ажойиб вазият яратди. Кетма-кет имкониятлар. Алли, Стоунз ва бошқалар яқин масофадан тўпни дарвозага тўғирлаб қўя олишмади. Ажойиб имкониятлар. Лекин вазиятларни голга айлантириш муаммога айланмоқда.
- Толибжон Қосимов аввалига Англиянинг тезкор ўйинидан хурсанд бўлганди. Кейин ҳакам майда фолларга эътибор қаратмаётганини қайд этди. Энди эса ўйин темпига маҳлиё бўлиб, Англиянинг ёш таркиби мундиалнинг энг қувноқ жамоаси бўлишини тахмин қилмоқда.
44. Лингард навбатдаги вазиятни кўкка совурди. "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жаҳон чемпионати даражасига ҳали тўла мослашиб ололмаяпти.
- Биринчи тайм тугади. Танаффус! Тунис - Англия 1:1!
Биринчи тайм статистикаси
Англия футболига бефарқ бўлмаган Толибжон Қосимовдан ғалати твит: "Бу пенальти Туниснинг зарарига ишлаши мумкин, энди янада даҳшатли прессинг уюштиради инглизлар". Қизиқ, голга айланган пенальти қандай қилиб Туниснинг зарарига ишлаши мумкин? Фойдага ишладику!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
49. Тунис футболчилари жуда оддий вазиятларда тўпни йўқотишмоқда. Англия эса ҳозирча майдондаги яққол устунлигини ҳисобда акс эттира олмаяпти. Бу эса Англиянинг ҳозирча энг катта камчилиги бўлмоқда.
52. Бен Мустафа ўз хатосини ўзи туғирлади. Дастлаб оддий вазиятда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин эса Стоунзнинг боши билан йўллаган зарбасини ушлаб олди.
53. Лайнсмен йўқ жойдан оффсайд ўйлаб топди. Натижада Туниснинг потенциал ҳужуми узилиб қолди.
55. Агарда шундай бетартиб, бемаъно ўйини билан Тунис Англияни ютиб қўйса, унда бу даҳшат!
"Матч ТВ" Англиянинг гол нишонлашига ўзгача изоҳ берди: "Англия голни нега бу қадар нишонлагани маълум бўлди. Чунки жамоа 100% имкониятлардан жуда камдан-кам гол ураркан", дейилади каналнинг твиттердаги расмий саҳифасида.
Кўпчиликка эса "Матч ТВ" етишмаяпти ушбу мундиалда! Ажойиб трансляция, шедевр ва бехато шарҳлар...
63. Англия анча пассивлашди. Саутгейт жамоаси энди рақиб дарвозаси олдида вазият яратишда ҳам тезликни тушириб юборди.
68. Гарет Саутгейт Рэшфордни майдонга туширмоқда. Маркус Англиянинг ҳалоскорига айланадими?
69. Триппьер жарима зарбасидан тўғри дарвозани пойламоқчи бўлди. Пойлолмади.
Зериккан мухлисалар: Бири Вардини рафиқаси"Instagram"да жонли эфирга чиққан кўринади, иккинчиси эса гол бўлишига ишонқирамай турибди...
78. Англия жарима зарбаси ишлаб олди. Хавфли нуқтадан Янг тўпни ноаниқ тепиб юбориб, навбатдаги имкониятни қўлдан чиқарди.
80. Англия фақат стандарт вазиятларига таянган ҳолда ўйнамоқда. Жамоавий ўйин, комбинацион ишланмалар умума кўринмаяпти. Айниқса иккинчи бўлимда жамоа "йўқолиб" қолгандек таассурот қолдирмоқда.
82. Тунис 92 км, Англия 90 кмдан ортиқ югурибди. Бу вақтга қадар бемалол чорвоқдаги "Бочка"га бориб шашлик еб ўтирса бўларди :-)
- Қачон бир тузук, кучли ва ҳақиқий топ жамоа бўласан, Англия?
Туниснинг голидан кейинги Англиянинг ҳолати ушбу суратда
90. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ХАРРИ КЕЙН! НИҲОЯТ! Яна бурчак зарбасидан кейин ҳимоячилар Кейнни эътиборсиз қолдиришди ва Харри учрашувда ўз дублини расмийлаштирди - 1:2.
Ўйин тугади! Кейн Англияга ғалабани тақдим этди!
Tunisia Ferjani Sassi - 35' |
World Cup Grp. G . Round 1 19/06/2018, 00:00 2
:
1
Finished
|
England Harry Kane - 11', Harry Kane - 90' |
Stadium: Volgograd Arena, 41064 spectators
Referee: Wilmar Roldan
ЖЧ-2018
18.06.2018, 23:00
"G" гуруҳи
Тунис - Англия 1:2
"Волгоград Арена" стадиони.
Бош ҳакам: Вилмар Ролдан (Колумбия)
Голлар: 0:1 – 11 Кейн, 1:1 – 35, пенальти Сасси, 1:2 – 90 Кейн.
Тунис – Ассен (Бен-Мустафа, 15), Бен-Юссеф, Маалуль, Бронн, Мерья, Слити (Бен-Амор, 74), Скири, Хазри (Хелифа, 85), Сасси, Бадри, Бен-Юссеф.
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Лофтус-Чик, 80), Лингард (Дайер, 90), Стерлинг (Рэшфорд, 68), Хендерсон, Триппьер, Кейн.
Огоҳлантириш: Уокер (33).
Comments