ЖЧ-2018 термалари лақабларини биласизми?
07 jun 2018 19:10
News
ЖЧ-2018 термалари лақабларини биласизми?
Биз сизларга шу ҳақида маълумотлар берамиз.
Россия. Россиялик Мухлислар миллий термасини "sbornaya" деб аташади.
Бразилия. Жаҳон чемпионатининг энг совриндор термасини "пентакампеонлар" деб аташади.
Эрон. Маҳаллий эронликлар "Миллий жамоа" ("team melli"), "эронлик шелар" ("Iranian lions"), "шерюраклар" ("lion hearts") деб лақаб тўқиб олишган.
Япония. Кўк ранг японларнинг анъанавий ранги бўлганлиги учун миллий термага "кўк самурайлар" деб лақаб тўқишган.
Мексика. "Уч ранглилар" (“el Tricolor” ёки “el Tri”). Давлат байроғида уч: яшил, оқ ва қизил рангли йўлаклар вертикал ўтганлиги учун шундай лақаб тўқилган.
Бельгия. "Қизил иблислар" (rode duivels, diables rouges). Роберто Мартинес жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин жамоани "Манчестер Юнайтед" каби лақаб билан атай бошлашди.
Жанубий Корея. Жамоани анча вақтдан буён "Осиё йўлбарслари" деб атаб келишмоқда.
Саудия Арабистони. Мундиалнинг илк учрашувида қатнашадиган қитъадошларимизни "саҳро бургутлари" дейишади. Шунингдек, уларда "Осиё Бразилия"си деб ҳам номлашади.
Германия. Жамоанинг лақабини яхши биласиз. Амалдаги жаҳон чемпионлари "немис машинаси" (“bundesmaschine”) деб аташади.
Англия. “Three Lions” ("уч шерлар"). Бу рамз давлатнинг деярли барча логотипларида бор. Бу эса англияликлар учун адолат рамзидир.
Испания. Олдинлари ушбу термани “la roja” ("қизиллар") деб аташарди. 1920 йилдан кейин эса бу лақаб қадимни Римнинг худоларидан бири бўлган “la furia roja” ("қизил фурия")га ўзгарди.
Нигерия. "Африка бразилияликлари", "супербургутлар" (“Super eagles”) – давлатнинг футбол ассоциациясида бургутнинг расми тасвирланган. 1988 йилда Африка кубогида кумуш медаллар қўлга киритилганидан кейин уларни "яшил бургутлар" деб атай бошлашди.
Коста-Рика. Лақаб “Los ticos“. Бу коста-рикалик сўзининг муомаладаги варианти.
Польша. "Оқ-қизиллар" (“biało-czerwoni”), "оқ лочинлар" (“białe orły”). Лочин Польшанинг гербида бор. Бу давлатнинг 1295 йилдан буён миллий рамзидир.
Миср. "Фиръавнлар" ("الفراعنة"). Мисрда фиръавнлар ҳукмронлик қилгани учун.
Исландия. "Бизнинг йигитлар" (“Strákarnir okkar”).
Сербия. "Оқ бургутлар" ("бели орлови" / “beli orlovi”). Давлат гербида икки бошли бургут тасвирлангани учун.
Португалия. "Европа Бразилияси" (“selecção das quinas”). Шунингдек, жамоани мамлакатнинг герби шарафига "беш шитли терма" деб ҳам аташади.
Франция. "Кўклар" (“les bleus”), "учранглилар" (“les tricolores) – жамоа либосининг ранги ва давлат байроғи туфайли.
Уругвай. "Оч ҳаворанглилар" (“la celeste”), "ҳаворанг олимпиячилар" (“la celeste Olímpica”). Кўк ва оқ рангларнинг бирлашиши ҳаворангни келтириб чиқаради.
Аргентина. "Оқ-ҳаворанглилар", "альбиселесте" (“la Albiceleste”). Аргентина байроғи ва миллий терма либослари оқ-ҳаворангда бўлгани учун.
Колумбия. "Қаҳвачилар" (“los cafeteros”). Кофе – Колумбиянинг машҳур товари бўлгани учун.
Панама. "Каналчилар" (“los canaleros”) – давлат ҳудудидан Тинч ва Атлантика океанини ажратиб турувчи канал ўтгани учун.
Сенегал. "Теранга шерлари" (“les lions de la Teranga”). Сенегал гербида шер тасвирлангани учун.
Марокаш. "Атлас шерлари" (Atlas Lions). Марокаш гербида орқа оёқларида турган шерлар тасвирлангани учун.
Тунис. "Карфаген лочинлари" (“les aigles de Carthage”). Тунис футбол федерацияси логотипида лочин тасвирланган. Карфаген эса қадимда Африканинг машҳур шаҳарларидан бири бўлган.
Швейцария. “Nati” - “Swiss national team” сўзининг қисқартмаси бўлди. Айни дамда терманинг қисқагина лақаби “Nati” бўлиб турибди.
Хорватия. "Шашкачилар" ёки "шахматчилар" – терма либосларининг кўринишига кўра.
Швеция. "Тре крунур" (“tre kronor”) – Швециянинг халқаро рамзи уч тож бўлгани учун.
Дания. "Даниялик динамит" – 80-90 йилларда Дания агрессив ўйин намойиш қилди. 1992 йилда эса Евро ғолибига айланди. Шу боисдан термани шундай лақаб билан атай бошлашди.
Австралия. "Соккеруз" (“socceroos”) ёки "кенгурулар"
Перу. "Оқ-қизиллар" (“la blanquirroja”) – либосларнинг кўринишига кўра, "инклар" (“incas”) – ўтган мингйилликда яшаган қабила шарафига Перу термасининг шундай лақаблари бор.
Comments