Latest news

23:48Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  7 23:26Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”  1 23:18Эрон. Остон Ўрунов мавсумдаги биринчи голини Ўткир Юсуповга урган учрашув якунланди  4 23:03Февзи Давлетов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”  7 22:53Ўйиндан ўқ чиқди, "Арсенал"нинг 3 кунлик футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  2 22:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Навбаҳор", Ибрагимов ва Чераннинг хатоси қимматга тушди  19 22:11Ўзбекистон Кубоги. "Андижон" - "Сурхон" 0:0 (пенальтилар серияси 5:4)  7 22:04Ўзбекистон кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" пенальтилар сериясида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  388 21:55Ўзбекистон кубоги. "Андижон" тарихий оқшомда "Сурхон"ни мағлуб этиб финалга чипта қўлга киритди  49 21:34БАА. ОЧЛ амалдаги ғолибига қарши ўйинда Ғаниев жамоасидан супер камбэк!  0 21:10"Челси" ҳужумчиси рекорд суммага сотилади  0 19:48Расман: Англия терма жамоаси дарвозабони "Саутгемптон"га ўтди  4 19:20Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди  2 18:53Конференциялар Лигасига қура ташланди: "Челси" Қозоғистонга боради, "Бетис" Молдовага сафар қилади  2 18:35Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё Кубоги саралаш баҳсларида қатнашиш учун Хитой Тайпейига йўл олади  2

ЖЧ–2018 саралашининг учинчи босқичи “А” гуруҳи превьюси News

ЖЧ–2018 саралашининг учинчи босқичи “А” гуруҳи превьюси

1 сентябрь куни Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати–2018 турнирига Осиё минтақасидан саралашнинг учинчи босқичига старт берилади.

Ана шу муносабат билан ОФК расмий сайти ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг 3-босқичи “А” гуруҳи превьюсини тақдим қилди.

“А” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир қаторда Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Хитой ва Сурия термалари жой олган.

Ўзбекистон – Сурия

Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг иккинчи босқичида сафарда Шимолий Кореядан 2:4 ҳисобида енгилганидан сўнг Миржалол Қосимов истеъфога чиқиб, унинг ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Бабаяннинг қўли остида Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига еттита ўйинда ғалаба қозониб, “H” гуруҳини 1-ўрин билан якунлади.

Сурия терма жамоасининг учинчи саралаш босқичига чиқиши кичик сенсацияга айланди. Иккинчи саралаш босқичида Афғонистон, Камбожа ва Сингапурни ҳар икки ўйинда мағлубиятга учратган Сурия “Е” гуруҳида фақатгина Япония тўсиғидан ўта олмади ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Сурия терма жамоаси биринчи марта Жаҳон чемпионатига саралашнинг финал босқичида иштирок этади.

Эрон – Қатар

Иккинчи саралаш босқичинг биринчи ярмини ишончсиз бошлаган Эрон терма жамоаси иккита дуранг қайд этиб, ўзи учун бироз ажабланарли натижа қайд этди. Аммо иккинчи ярмида эронликлар кетма-кет тўртта ғалабага эришиб, рақиблар дарвозасига 15 та гол киритган бўлса, ўз дарвозаларидан атиги битта тўп олиб чиқди. Эрон терма жамоаси “D” гуруҳида 2-ўринда бораётган Уммон термасидан 6 очколик фарқ билан пешқадамлик қилиб, учинчи саралаш босқичига чиқди.  1978-йили Аргентина ўтказилган Жаҳон чемпионатида дебют қилган Эрон терма жамоаси кейинчалик 1998-йили Францияда, 2006-йили Германияда бўлиб ўтган мундиалда ҳам иштирок этган.

Қатар терма жамоаси иккинчи саралаш босқичини Мальдивга қарши ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида киритилган гол эвазига эришилган ғалаба билан бошлади. ЖЧ–2022 мезбони ҳисобланган Қатар терма жамоаси иккинчи саралаш босқичи учрашувлари якунланишига икки тур қолганида “С” гуруҳида 1-ўринни нақд қилиб, Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб саралашнинг финал босқичига йўл олганди.

Жанубий Корея – Хитой

Жанубий Корея терма жамоаси иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган барча учрашувларда ғалабага эришиб, 24 та гол киритган ва бирор марта ҳам ўз даврозасидан гол олиб чиқмаган ҳолда “G” гуруҳидан 100 фоизлик натижа билан саралашнирнг финал босқичига йўл олди. Жанубий Корея термаси 1954-йили Швейцариядаги Жаҳон чемпионатида дебют қилган.  1986-йили Мексикодаги Жаҳон чемпионатидан бошлаб Жанубий Корея термаси барча мундиалларда иштирок этиб келмоқда. 2002-йилда Япония билан биргаликда ЖЧга мезбонлик қилган Жанубий Корея мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган.

Иккинчи саралаш босқичининг сўнгги турида КХДР, Иордания ва Уммон терма жамоаларининг ўз гуруҳида мағлубиятга учраши Хитой терма жамоасининг 2-ўринни олган энг яхши тўртта жамоаларидан бири бўлишига замин яратди. Хитой терма жамоасининг ўнтадан фақат битта саралаш босқичидаги иштироки омадсиз якунланган. 2002-йилда эса Хитой ЖЧда ўз дебютини ўтказиб, гуруҳ босқичида Коста-Рика, Бразилия ва Туркияга мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни саралашнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доиарсида Тошкентда Сурия терма жаомасини қабул қилади. 6 сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика