Latest news

12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  15 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  2 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2

ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Кореянинг Хитой ва Сурияга қарши ўйинлар учун таркиби маълум News

ЖЧ-2018 саралаши. Жанубий Кореянинг Хитой ва Сурияга қарши ўйинлар учун таркиби маълум

Хабарингиз бор, куз ойининг бошида Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Жанубий Корея терма жамоаси 1 сентябрь куни Хитой, 6 сентябрда Сурияга қарши ўйнайди. Ушбу икки баҳс учун бош мураббий Ули Штилике 21 нафар футболчини чақирди.

Германиялик мураббий бу ўйинларга Квак Таэ Хви ("Ал Ваҳда"), Парк Жу Хо ("Боруссия Д"), Ким Чанг Су ("Чонбук Моторс"), Ким Жин Су ("Хоффенхайм"), Нам Тэ Хи ("Лаҳвия"), Юн Бит Гарам ("Янбиан Фуде") каби футболчиларни чақирмади.

Хитой ва Сурия билан ўйинларга чақирув олган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Жунг Сунг Рёнг ("Кавасаки", Япония), Ким Сеунг Гю ("Виссел Кобе", Япония), Ким Жин Хён ("Серезо Осака", Япония)

Ҳимоячилар: Ким Ёнг Гвон ("Гуанчжоу Эвергранд", Хитой), Хонг Жеонг Хо ("Жиангсу Сунинг", Хитой), Жанг Хюн Су ("Гуанчжоу РФ", Хитой), Ли Йонг ("Сангжу Сангму"), Ким Ки Хи ("Шанхай Шенхуа", Хитой), Ох Жаэ Сук ("Гамба Осака", Япония), Ким Мин Хёк ("Саган Тосу", Япония).

Ярим ҳимоячилар: Ким Сунг Юнг ("Суонси", Англия), Ли Чунг Йонг ("Кристал Пэлас", Англия), Ку Жа Чол ("Аугсбург", Германия), Сон Хен Мин ("Тоттенхэм", Англия), Жи Донг Вон ("Аугсубрг", Германия), Хан Кук Юнг ("Ал Гарафа"), Ли Жаэ Сунг ("Чонбук Моторс"), Жунг Ву Йонг ("Чонгкинг Лифан", Хитой), Квон Чанг Хун ("Сувон Самсунг Блювингз").

Ҳужумчилар: Сук Хюн Жун ("Трабзонспор", Туркия), Хванг Хи Чан ("Ред Булл Зальцбург", Австрия)


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан 15 ноябрь куни ўйнайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика