Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  11 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

ЖЧ-2018. Самарада ЖЧ қай тарзда ўтмоқда, мундиал СА нигоҳида News

ЖЧ-2018. Самарада ЖЧ қай тарзда ўтмоқда, мундиал СА нигоҳида

Бир ҳафта олдин “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари билан бирга Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун автомошинада Самара шаҳрига етиб келганимиз ҳақида хабар берган эдик.

Биз Тошкент-Шимкент-Бойқўнғир-Актобе-Самара-Қозон-Москва-Нижний Новгород-Санкт-Петербург йўналиши бўйича Россияга йўл олгандик. Бир неча кун Самара шаҳрида бўлиб турдик ва ушбу шаҳарда жаҳон чемпионати доирасидаги икки учрашувни томоша қилдик. Бугун тонг саҳарда Москва томон йўлга чиқдик. Кеча ушбу шаҳарда жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичидан ўрин олган Бразилия – Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда Бразилия терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди. 


FIFA FAN FEST

Россиянинг Самара шаҳрига келганимизда дастлаб шаҳар марказида барпо этилган “FIFA FAN FEST”, яъни мухлислар учун тайёрланган “Фан Зона”ни бориб кўришга муваффақ бўлдик. Бу ерда барча нарса аъло даражада ташкиллаштирилган. “Фан Зона” ҳудудига 4та томондан кириш мумкин. У ерда хавфсизлик хизмати вакиллари тиним билмай меҳнат қилишмоқда. “Фан Зона” ҳудудига кираётганингизда текширувдан ўтасиз ва сизда муаммо бўлмаса бемалол ичкарига киришингиз мумкин. Агарда ортиқча буюмингиз бўлса, “Фан Зона” яқинида жойлашган махсус буюмларни сақлаш жойига буюмингизни топшириб сўнгра ичкарига киришингиз мумкин. “FIFA FAN FEST” ҳудудида ҳар қадамда волонтёрлар меҳмонлар учун хизмат қилишмоқда. Агарда сизга ёрдам керак бўлса албатта улар ўз ёрдамини аяшмайди. “Фан Зона” ичкарисида барча нарса мавжуд. Таомланиш учун жой, тиббий ёрдам хонаси, футбол ўйнаш учун кичик майдонча, ФИФАнинг расмий дўкончаси ва футбол учрашувларини томоша қилиш учун катта экран. Ушбу “Фан Зона”да Португалия – Уругвай, Аргентина – Франция, Россия – Испания, Хорваттия - Дания ва яна бир қанча учрашувларни томоша қилишдик. Кунии кеча Россия терма жамоаси Испания термасига қарши "Лужники" стадионида баҳс олиб борди. Ушбу учрашувни томоша қилиш учун Самарадаги "Фан Зона"га 30 мингга яқин футбол мухлислари ташриф буюрди. 



СЕНЕГАЛ - КОЛУМБИЯ 0:1

“Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари билан бирга Сенегал – Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни стадиондан томоша қилдик. Ушбу учрашув Самара шаҳрида жойлашган “Космос Арена”да бўлиб ўтди. Ўйин бошланишига бир неча соат қолганида “Космос Арена”нинг трибуналари деярли тўлиб бўлди. Шу куни стадион атрофини Колумбиядан келган мухлислар ўраб олишди. Стадион ичкарисидаги муҳитни тарифлашга тил ожиз. Бу шунчаки фантастик даражадаги муҳит. Стадионда колумбиялик мухлислар жуда ҳам кўп бўлсада Сенегалдан келган футбол мухлислари ўз суюклиларини тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Африка қитъаси терма жамоаси рақибларига кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Қабул қилиб олинган бундай мағлубиятдан сўнг сенегаллик мухлислар кўз ёшларини тийиб тура олишмади. Колумбияликлар ушбу ғалаба муносабати билан Самара кўчаларида ўзига ҳос байрам уюштиришди. 


БРАЗИЛИЯ - МЕКСИКА 2:0

Кеча “Космос Арена”да яна бир катта футбол учрашуви бўлиб ўтди. Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Бразилия терма жамоаси Мексика термасига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашув бошланмасидан бир кун аввал бразилиялик ва мексикалик мухлислар “Фан Зона”да ўзаро қизиқарли беллашувни амалга оширишди. Терма жамоалар ўртасидаги баҳс қай тарзда бўлиб ўтганини барча кўрди. “Пентакампеонлар”нинг қўлга киритган ғалабасидан сўнг бразилиялик мухлислар “Космос Арена”да ўзига ҳос байрамни амалга оширишди.


БЕПУЛ АВТОБУС ХИЗМАТИ

"Космос Арена" ҳудудида мухлисларга қулайлик яратиб бериш учун мусобақа ташкилотчилари стадиондан бир чақирим нарида автомобиллар учун махсус автотураргоҳ барпо этишган. Стадионга келишдн аввал автомобилингизни махсус автотураргоҳга қўйиб бепул автобусда бемалол стадион ҳудудига келишлари мумкин.


МОСКВАГА САФАР

Бугун тонгда “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари билан бирга Москва томон йўлга чиқдик. 




Championat.asia сайтининг Жаҳон чемпионати давомидаги ҳамкорлари "Start" савдо белгиси, "O'zbegim" колбасалари ва Elmakon савдо белгиси.


СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Самара шаҳридан махсус

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика