Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

ЖЧ-2018. Россия - Саудия Арабистони. Превью News

ЖЧ-2018. Россия - Саудия Арабистони. Превью

2018 йилги Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйини бугун бўлиб ўтади.


"А" гуруҳи, 1-тур,
14 июнь 2018. Москва. "Лужники" стадиони. 20:00.
Ҳакамлар: 
Нестор Питана (Аргентина), Эмерсон Де Карвалью (Бразилия), Хуан Пабло Белатти (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия)
Видео ассистент ҳакамлар: Массимилиано Иррати (Италия), Мауро Вижлиано (Аргентина), Карлос Астроза (Чили), Даниеле Орсато (Италия)

Мундиалнинг очилиш учрашувида ушбу Жаҳон чемпионати қатнашчилари орасида ФИФА рейтингида энг пастки ўринларда бораётган икки жамоа тўқнаш келади. Мусобақа мезбонлари 70-ўринда, Саудия Арабистони эса 67-поғонани эгаллаб турибди.

Россия октябрь ойидан буён ҳеч бир ўйинни юта олмади, жамоанинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди. Саудия Арабистони Италия, Перу ва Германиядан учралган мағлубиятлар билан Жаҳон чемпионатига етиб келмоқда.


"Яшил бургутлар" 2006 йилдан буён илк бор мундиалда иштирок этишади. Голландиялик Берт ван Марвейк Саудия Арабистони терма жамоасини ЖЧ-2018га олиб чиқди. Бироқ ўтган йил сентябрь ойида истеъфога чиқариб юборилди. Ундан кейин жамоани Эдгардо Бауза икки ой бошқарди. Сўнгра раҳбарият Чили собиқ бош мураббийи Хуан Антонио Пицци номзодини танлади.

Пицци бошчилигида жамоа 2018 йил 9та ўртоқлик учрашуви ўтказиб 3тасида ғалаба қозонди.

Қайд этиш лозимки, Жаҳон чемпионати тарихида ҳеч қачон мезбон биринчи ўйинда ютқазмаган. Агар Россия мағлуб бўлса гуруҳдан чиқиш деярли имконсиз бўлиб қолади.

Тахминий таркиблар:

Россия:
Игорь Акинфеев; Марио Фернандес, Федор Кудряшов, Сергей Игнашевич, Юрий Жирков; Роман Зобнин, Далер Кузяев, Алан Дзагоев, Александр Самедов, Александр Головин; Федор Смолов

Саудия Арабистони: Абдуллоҳ Ал-Маюф; Осама Хавсави, Омар Хавсави, Ёсир Ал-Шаҳрони, Муҳаммад Ал-Бурайк; Абдуллоҳ Отайф, Салмон Ал-Фараж, Яҳё Ал-Шеҳри, Тайсир Ал-Жассим, Салим Ал-Давсари; Фаҳад Ал-Муваллад


Қизиқарли фактлар:

- Ушбу жамоалар бугунга қадар фақат бир бор тўқнаш келишган. 1993 йилда Саудия Арабистони ўз майдонида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

- Собиқ Иттифоқ тарқалиб кетгач Россия учта мундиалда (1994, 2002, 2014) қатнашган ва ҳеч қачон гуруҳдан чиқа олмаган. Учала сафар ҳам руслар гуруҳда учинчи бўлишган.

- Саудия Арабистони Жаҳон чемпионатларда охирги 10та ўйиннинг 8тасида ютқазган. Сўнгги бор жамоа 1994 йил Бельгияни мағлуб этганди (1:0).

- Сергей Игнашевич Россия сафида мундиалда майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланиши мумкин (38 ёш, 335 кун), Ҳозирги рекорд Лев Яшинга тегишли (36 ёш ва 279 кун).


Мураббийлар фикри:

Станислав Черчесов (Россия):


"Бу тарихдаги энг яхши Жаҳон чемпионати бўлишига 100 фоиз ишонаман. Россия терма жамоаси унда яхши иштирок этиши керак. Ҳозир барча соврин учун курашишни истайди. 100 фоиз аниқ биламан Россия ҳам, Миср ҳам, Нигерия ҳам, Германия ҳам, Бразилия ҳам — гуруҳда биринчи бўлишни истайди".

Хуан Антонио Пицци (Саудия Арабистони):

"Биз энг яхши ўйинимизни намойиш этмоқчимиз, рақибнинг кучсиз томонларини биламиз. Россия қандай ўйнашидан жуда яхши хабардормиз. Мақсадимиз улкан. Бугунги кундаги мақсадимиз – Россияни мағлуб этиш. Қолган мақсадларни ушбу баҳсдан кейин қўямиз".



Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика