Latest news

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

ЖЧ-2018 қуръасигача... News

ЖЧ-2018 қуръасигача...

Бугун Россия пойтахти Москвада 2018 йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Москвадаги Кремль саройида ўтадиган тадбир Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Ушбу саҳифада сиз бугунги маросимгача бўлган жараёнларни кузатиб боришингиз мумкин.


01.12.2017, 20:00
Москва, Кремль саройи
ЖЧ-2018 қуръаси

Бугун ҳамма йўллар Москвага элтади.


Мундиалга йўлланма олган 32та терма жамоа октябрь ойидаги ФИФА рейтингига асосан 4та саватчага ажратилди. Мезбон Россия автоматик равишда биринчи саватчадан жой олди.


Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция
Иккинчи саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия
Учинчи саватча: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон
Тўртинчи саватча: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони

Ҳар бир гуруҳдан бир қитъадан фақат биттадан жамоа жой олади. Фақат Европа қитъаси бундан мустасно. Битта гуруҳда Европадан максимум иккита жамоа бўлиши мумкин.


Бугунги маросимда бевосита қуръа ташлаш маросимини олиб борадиган бошловчи Гари Линекер кеча туғилган кунини Москвада нишонлади.

Кеча, 30 ноябрь куни 57 ёшни қарши олган Линекерни ёнидагилар (ўнгдан): Никита Симонян, Мария Командная, Лоран Блан, Гордан Бэнкс, Кафу, Гари Линекер, Фабио Каннаваро, Карлес Пуйоль ва Диего Форлан.

12:30. Кремль саройида маросимга ташкилий томонлама олиб борилган тайёргарлик жараёнларидан суратларни томоша қилишингиз мумкин.


ФИФА мухлислар Фестивали элчилари Александр Кержаков ҳамда Марсель Десайи.

Қуръа ташлаш жараёнини Гари Линекер билан бирга олиб борадиган мафтункор Мария Командная.


Бугун қуръа ташлаш шоусини Иван Ургант олиб боради. Шунингдек, Алсу, Ильдар Абдразаков, Лариса Долина, Burito каби санъаткорлар саҳнада куйлашади.


Қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган барча футбол юлдузлари.


Москва байрамона кўринишда.


Жаҳон чемпионатининг биринчи ўйини 2018 йил, 14 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.

Бугунги қуръада иштирок этадиган инсонлардан тузилган рамзий терма жамоа.


14:30. Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов кеча ФИФА ТВга қуръа олдидан интервью берди.


14:35. "Вечерний Ургант" дастурида меҳмон бўлган Россия терма жамоаси ўйинчилари Алексей ва Антон Миранчук, Георгий Жикия ҳамда Александр Головин ЖЧ-2018 учун ҳазиломуз қуръа ташлашди. Улар ўзларига Испания, Коста-Рика ва Жанубий Кореяни рақиб қилиш олишди. Бугун эса ҳақиқий қуръага гувоҳ бўламиз.


14:45. Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ҳам кеча ФИФА ТВга интервью берди.


15:25. Жаҳон чемпионати бош соврини аллақачон Кремль саройида.


15:30. Шу кунгача ўтказилган Жаҳон чемпионатларининг расмий баннерлари.


15:45. Ҳамма ўзича мундиалга тайёрланмоқда. Панама терма жамоаси футболчиси Роман Торрес ўнг оёғига ЖЧ-2018 рамзи тасвирланган татуировка чиздирди.


16:05. Бундан 2 соат олдин Россия Спорт ишлар вазири Виталий Мутко ва ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2018 қуръаси ва мундиалга тайёргарлик ҳақида суҳбатлашишди.


17:05. ЖЧ-2018 расмий тимсоли Забивака тасвири туширилган почта маркалари фойдаланишга топширилди. Янги йилга бағишланган ва Забивака тасвири туширилган 3 хил маркалар чиқарилди.


17:10. Қуръа ташлаш маросими бошланишига 3 соатдан камроқ вақт қолди...


17:40. Бироз аввал Москвада жойлашган "Катта театр"даги "Марказий кўргазмалар зали" деворида ўзига ҳос ранг-баранг инсталляция намойиш этилди.


18:00. Қуръа ташлаш маросимига деярли ҳамма нарса шай...


18:15. 2006 йилги Жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро твиттер саҳифасига қуръа олдидан Кафу, Лоран Блан ва Карлес Пуйоль билан мундиал бош соврини олдида тушган суратини жойлади.


18:35. Қуръа бошланишига 1 ярим соатдан кам қолди. Маросимнинг бошланиши турли пойтахт шаҳарлар вақтида.


18:40. Маросимда иштирок этувчилар аста-секин келишни бошлашди. Нигерия терма жамоаси бош мураббийи Гернот Рор.


18:45. "Катта театр"даги каби "Манеж майдони"да ҳам ранг-баранг инсталляция намойиш этилди.


18:50. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ҳам Москвада.


18:52. Амалдаги Жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв.



Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика