Latest news

01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2

ЖЧ-2018. Португалия-Испания 3:3 LIVE+ФОТО News

ЖЧ-2018. Португалия-Испания 3:3 LIVE+ФОТО

ЖЧ-2018 "В" гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда мусобақа фаворитлари Испания ва Португалия терма жамоалари ўзаро ҳисоб китоб қилишади.

Португалия – Испания

Сочи. «Олимпийский стадион Фишт»

Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Флоренция, Италия)  

Қанот ҳакамлари: Эленито Ди Либераторе (Италия), Мауро Тонолини (Италия)

Захира ҳаками: Рюдзи Сато (Нагоя, Япония).


Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Вильям Карвалью, Моутинью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва, Бруну Фернандеш, Роналду.

Испания –Де Хеа, Пике, Альба, Начо, Рамос, Бускетс, Коке, Иско, Сильва, Иньеста, Диего Коста.


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Учрашувни португалияликлар жуда фаоллик билан бошлашди... вааа ПЕНАЛТИ тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатилди, шубҳасиз...

3-дақиқа. Тўп олдида Криштиану! Зарба! ГООООЛЛЛЛЛ!!!!!

10-дақиқа. Испанларнинг илк хавфли ҳужуми. Давид Силванинг жарима майдончасидан йўллаган кучли зарбаси дарвоза ортида турган мухлисларга совға бўлди....

17-дақиқа. Бускетс тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва ОГОҲЛАНТИРИЛДИ...

21-дақиқа. Испанлар аста-секин ўйинда ташаббусни ўз қўлларига олишга уринишмоқда... Иньеста чап  қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни қулай вазиятда турган Силвага узатди. Давиднинг зарбаси ноаниқ чиқди. Шу дақиқадаёқ тезкор қарши ҳужумчга ўтган португалияликлар ҳисобни оширишлари мумкин эди.... Аммо сўнгги сонияларда испаниялик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди...

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!

Диего КОСТА! Қойил! "Атлетико" ҳужумчиси дастлаб тўп учун курашда Пепени "қулатди". Сўнгра тўп билан жарима майдончасига яқинлашди ва икки ҳимоячини икки мартадан "замах"да "ухлатиб", кучли ва аниқ зарбаси билан пастлки бурчакка кучли зарба йўллади- 1:1. Ажойиб баҳс!

ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Испанлар ажойиб тарзда "тика-така" услубида бир-бирларига тўп узатишди ва Иньестанинг чамаси 5-6 метрлардан узоқ пастки бурчакка йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди...

ГООООЛЛЛЛ!!!!! Кришитану Роналдунинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини Де Хеа эгаллаб олишди хатога йўл қўйди ва тўп дарвоза тўрида айланиб юрибди -2:2.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди...

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

Иккинчи бўлим бошланди.

ГООООЛЛЛЛ!!!!!!!!! Испанлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тўп жарима майдончасига узатилгач Диего Коста яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди -2:2.

ГООООЛЛЛЛ!!!!!! НА-ЧО! Исппанлар дарвозасига белгиланган пеналтига сабабчи бўлган Начо хатосини ювди. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси узоқ бурчакка аниқ бориб тушди- 2:3

ГООООЛЛЛЛ!!!! КРИШТИАНУ! РОНАЛДУ! ҚОЙИЛ! Жарима зарбасини ажойиб тарзда Де Хеа қўриқлаётган дарвозага йўллади- 3:3. Ҳақиқий драматик баҳс!

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди...


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. ЖАНГОВАР ДУРАНГ!!!

Rating: +95   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика