Latest news

11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  2 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  3 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  19 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  10 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  61 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №2: Марокаш News

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №2: Марокаш

Футбол бўйича Россия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионати - 2018 мусобақасига бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда.

Биз бугун сизларга Африканинг Марокаш терма жамоаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Марокаш терма жамоаси мундиалдаги иштирокини 1970 йилда бошлаган. Лекин уларнинг мундиалдаги дебюти омадли чиқмаган. Гуруҳ босқичида икки мағлубият ва бир дуранг қайд этиб, иштирокларини якунлаган бўлсада, терма жамоа жаҳон чемпионатларидаги дастлабки очкосини айнан 1970 йилда қўлга киритганлиги билан тарихда қолган.

Шундан сўнг Марокаш терма жамоаси 1986 йилга қадар мундиалнинг финал босқичларига етиб бора олмади. Мексика яшил майдонларида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоасига бу сафар ёрқинроқ натижа қайд этди. Терма жамоа ўша йилги мусобақада гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалда мусобақа билан хайрлашган.

Марокаш терма жамоаси 1994 йилда мундиалдаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган бўлса, 1998 йилги чемпионатда ҳам худди шундай натижа қайд этган. Россия яшил майдонлрида ўтказиладиган Россия-2018га жамоаниг келиши йигирма йиллик танаффусдан кейин содир бўлмоқда.          

ЖЧ-2018 саралаш мусобақаларида Марокаш терма терма жамоаси “С” гуруҳида  Котд’Ивуар,  Габон, Мали терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Саралаш баҳсларида терма жамоа уч ғалаба, уч дуранг қайд этиб, мағлубиятга учрамаган холда 12 очко жамғардилар. Саралаш мусобақаларида 12 очко жамғарган Марокаш терма жамоаси “С” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, ЖЧ-2018 да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ЖЧ-2018 саралаш. Африка. “С” гуруҳи

Жамоа номи

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Очко

1

Марокаш

6

3

3

0

12

2

Котд’Ивуар

6

2

2

2

8

3

Габон

6

1

3

2

6

4

Мали

6

0

4

2

4


Россия яшил майдонларида ўтказиладиган ЖЧ-2018да Марокаш терма жамоаси “В” гуруҳида Португалия, Испания, Эрон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.


ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қуйидаги футболчилар Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди:

Дарвозабонлар: Яссин Буну ("Жирона", Испания), Мунир Муҳаммади ("Нумансия", Испания), Аҳмад Ризо Тагнаути ("Иттиҳод де Тангер", Марокаш)

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими ("Реал Мадрид", Испания), Жавад Ал Ямиқ ("Женоа", Италия), Бадр Банун ("Ража Касабланка", Марокаш), Меҳди Бенатиа ("Ювентус", Италия), Ромаин Саисс ("Вулверхемптон", Англия), Набил Дирар ("Фенербахче", Туркия)

Ярим ҳимоячилар: Ҳаким Зийеш ("Аякс", Голландия), Карим Эл Аҳмади ("Фейеноорд", Голландия), Софьян Буфаль ("Саутгемптон", Англия), Юнус Белҳанда ("Галатасарой", Туркия), Файсал Фажр ("Хетафе", Испания), Муборак Бусуффа ("Ал Жазира", БАА), Одил Тараабт ("Женоа", Италия), Амин Харит ("Шальке", Германия), Софьян Амрабат ("Фейеноорд", Голландия), Усама Ассаиди ("Твенте", Голландия), Закариа Лабяд ("Утрехт", Голландия), Ясин Аюб ("Утрехт", Голландия)

Ҳужумчилар: Холид Бутаиб ("Йени Малатяспор", Туркия), Нурдин Амрабат ("Леганес", Испания), Аюб Эл Кааби ("Беркане", Марокаш)


Бош мураббий: Эрве Ренар
Туғилган сана: 1968 йил 30 сентябрь
Туғилган жой: Франция, Экс-ле-бен, Савойя
Фуқаролиги: 
Франция
Бўйи: 184 см
Ампуласи: Ҳимоячи
Ўйнаган клублари:
“Кан”, “Стад де Валлюри”, “Драгиньян”
Бошқарган клублари: “Драгиньян”, “Гуйчжоу Жэнхе”, “Кембридж Юнайтед”,  “Шербур”, “Сошо”, “Лилль”.
Бошқарган терма жамоалари:  Гана (ёрдамчи мураббий),  Замбия, Ангола, Жазоир,  Кот-Д’Ивуар, Марокаш


Бекзод Толибов тайёрлади


ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №1: Испания

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика