Latest news

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

ЖЧ-2018: Гуруҳлардаги вазиятга назар News

ЖЧ-2018: Гуруҳлардаги вазиятга назар

Tags :  ЖЧ-2018
ЖЧ-2018нинг иккинчи тур ўйинларига якун ясалди.

Россияда ўтаётган мундиални 3-тур олдидан расман 8 жамоа тарк этди.

Мундиални тарк этган жамоалар: Саудия Арабистони, Миср, Марокаш, Перу, Коста-Рика, Панама, Тунис, Польша.

Бу жамоалар учун 3-тур ўйинлари шунчаки расмиятчилик бўлади.

ЖЧ-2018нинг 3-тури олдидан плей-офф босқичига 6та терма жамоа муддатидан аввал йўл олди.

Нимчорак финал масаласини ҳал этган жамоалар: Россия, Уругвай, Франция, Хорватия, Англия ва Бельгия.

Қуйидаги жамоалар 3-турда гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боришади.

Энг қизиқарли гуруҳ сифатида "D" ҳамда "F" "квартет"ларини эътироф этиш мумкин. Ушбу гуруҳларда охирги тур олдидан барча жамоаларда нимчорак финалга чиқиш имконияти сақланиб қолган.

Энг зерикарли гуруҳ дея эса "G" "квартети"ни айтиш мумкин. Бу ерда 3-тур олдидан ҳеч қандай интрига қолмади. Англия ва Бельгия барча масалани ҳал этди. Бу жамоалар сўнгги турда ўзаро ким гуруҳ ғолибига айланишини ҳал этишади. Панама ва Тунис эса аутсайдер мақомидан қочиш учун ўзаро курашишади.

Қолган гуруҳларда масала тўла ҳал бўлгани йўқ.

ЖЧ нимчорак финал босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолган терма жамоалар (18): Испания, Эрон, Португалия, Дания, Австралия, Нигерия, Исландия, Аргентина, Бразилия, Швейцария, Сербия, Мексика, Германия, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Сенегал, Колумбия.


ЖЧ-2018. Гуруҳлар, тақвим, тўпурарлар рўйхати ва бошқалар.


P.S. Агарда жамоалар очколари бир хил бўлиб қолса, унда регламент бўйича аввало тўплар нисбати, шунда ҳам тенглик бўлса, унда қайси жамоа кўпроқ гол урганига эътибор берилади. Бу борада ҳам тенглик қайд этилса, унда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. Агарда шунда ҳам кўрсаткичлар тенг бўладиган бўлса, унда энг кам огоҳлантириш олган жамоа жадвалда юқорига кўтарилади. Барча кўрсаткичлар тенг келадиган бўлса, унда ФИФА қўр қуръа орқали ғолибни аниқлайди.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика