Latest news

03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  179 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди News

ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди

Франция ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви якунланди.

Франция - Перу 1:0 

Гол: Мбаппе 34.

Франция: 1.Уго Льорис, 2. Бенжамин Павард, 4.Рафаэль Варан, 5.Самуэль Юмтити, 21. Лукас Эрнандес, 6.Поль Погба (Н'Зонзи 89), 13.Н'Голо Канте, 14.Блез Матюиди, 7.Антуан Гризманн (Фекир 80), 9.Оливье Жиру, 10.Килиан Мбаппе (Дембеле 75).

Перу: 1.Педро Галлес, 2. Альберто Родригес (Сантамария 46), 6. Мигель Трауко, 15. Гильермо Рамос, 17. Луис Адвинкула, 8.Кристиан Куева (Руидиаз 82), 19.Виктор Йотун (Фарфан 46), 23.Педро Акино, 9.Паоло Герреро, 18.Андре Каррильо, 20.Эдисон Флорес.

Огоҳлантиришлар: Матюиди 16, Погба 86 - Герреро 22, Акино 80.


France

Kylian Mbappe - 34'

World Cup Grp. C . Round 2

21/06/2018, 21:00

0
:
1
Finished

Peru

Stadium: Ekaterinburg Arena, 32789 spectators

Referee: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
16'  Blaise Matuidi
34'  Kylian Mbappe
75'  Kylian Mbappe (Ousmane Dembele)
80'  Antoine Griezmann (Nabil Fekir)
86'  Paul Pogba
89'  Paul Pogba (Steven Nzonzi)
23'  Jose Paolo Guerrero
46'  Yoshimar Yotun (Jefferson Farfan)
46'  Alberto Rodriguez (Anderson Santamaria)
81'  Pedro Aquino
82'  Christian Cueva (Raul Ruidiaz)


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Жиру икки ҳимоячидан қочиб дарвозага зарба берди. Сўнгги онда ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

90+3. Перуликлар устози ўз шогирдларини рақиб жарима майдончасига чорламоқда. Ушбу мағлубият туфайли улар гуруҳда қолиб кетишади.

90+1. Фекир бурчак байроқчаси олдида стандарт ишлаб олди. Францияликлар вақтни чўзишяпти.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Погба хуштаклар фонида майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Стивен Н'Зонзи майдонга тушди.

88. Жарима зарбаси ижро этилди... Герреронинг зарбаси Льорис қўлига бориб тушди.

86. Погба огоҳлантирилди. У ўз жарима майдончаси олдида Фарфаннинг юзига зарба бериб юборди. Хавфли стандарт...

82. Ўзгариш. Куэва ўрнига Рауль Руидиаз майдонга тушди.

81. Ҳакам аввалига Флоресга сариқ карточка кўрсатди, бир неча сония ўтиб у ўз қарорини бекор қилди ва Акинони огоҳлантирди. Рефери қоида бузган футболчини адаштириб юборди.

80. Ўзгариш. Гризманн ўрнига Набиль Фекир майдонга тушди.

75. Ўзгариш. Учрашувдаги ягона гол эгаси Килиан Мбаппе ўрнига Усмон Дембеле майдонга тушди.

74. Перудан ажойиб ҳужум! Акино ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, узоқ бурчакдаги Фарфан бир амаллаб зарба берди, аммо тўп дарвоза тўрига ташқаридан тегди.

70. Уго Льорис бугун ўзининг Франция терма жамоасидаги 100-ўйинини ўтказмоқда.

68. Елкама-елка курашда Юмтити тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Перуликларнинг бурчак зарбаси ҳужумдаги фол билан якунланди.

61. Сўнгги беш дақиқа ичида перуликлар Франция терма жамоасини ўз жарима майдончасига қамаб қўйди ва тинимсиз ҳужум уютирмоқда.

59. Каррильонинг жарима чизиғи устида йиқилганига ҳакам ишонмади. Ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

50. АКИНООО!!! Педронинг ўнг оёқ ташқи қисми билан берган зарбаси туфайли тўпи дарвозанинг чап бурчаги томон учди, бироқ устунга тегиб майдонни тарк этди.

47. Фарфан ўйинга тушиши билан Юмтитига жароҳат етказди. Тўп учун иккинчи қаватдаги курашда "Барселона" ҳимоячиси сонига тиззаси билан зарба берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ЎЗГАРИШЛАР: Йотун ўрнига Фарфан, Родригес ўрнига Сантамария тушди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБААА! Эрнандес ажойиб узатмалардан сўнг дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ посбон ўз вазифасини уддалади.

39. Франция терма жамоаси тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Мбаппе тўпни марказроқдаги Гризманнга узатди, Антуан эса Жируни олдинга чорлади, аммо тўпга биринчи бўлиб Галлес етиб келди ва уни ушлаб олди.

34. ГООООЛЛЛЛ! МБАППЕЕЕ! Оливье Жиру чап ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, тўп перуликлар ҳимоячисига тегиб, бўш қолган Мбаппе оёғига тушди. Килиан эса бу имкониятдан унумли фойдаланди. Ҳисоб очилди.

33. Погбанинг ажойиб узатмаси Мбаппени дарвозабон билан бирга-бир чиқарди. Килиан тескари туриб дарвозага зарба бера олмади.

30. ЗАРБАААА! Герреро яқин масофадан, бироқ ўткир бурчакдан Льорис дарвозасига зарба берди. Уго ўз жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Франция терма жамоасини стадиондан собиқ Франция гўзали Валерия Бегу қўллаб-қувватлаб турибди.

22. Паоло Герреро Юмтити билан келиша олмай қолгани туфайли сариқ карточка билан жазоланди.

16. ГРИЗМАННН! Варан узун пас орқали Жируга тўпни оширди, Оливье эса бош билан тўпни Гризманнга ташлади, Антуан ўнг оёқ билан ерлатиб дарвозага зарба берди, перулик дарвозабон эса тиззалари билан дарвозасини голдан сақлади.

14. ЗАРБАААА! Антуан Гризманн тўпни бурчак зарбасидан жарима майдончасига узатди, Рафаэль Варан бош билан тўпни дарвоза томонга буришга уринди, бироқ тўп йўналиши у ўйлагандек бўлмади.

12. ПОГБААА! Поль узоқ масофадан Перу дарвозабонини синаб кўрди. Галлеснинг бахтига тўп дарвозага кирмади.

11. Учрашувдаги илк зарба Антуан Гризманн ҳисобига ёзилди. "Атлетико" форварди ўнг оёқда дарвозани нишонга олишга уринди, муваффақиятсиз уриниш.

9. Жин урсин! Корильо ўнг қанотда икки францияликни алдаб ўтди, бироқ унинг узатмаси ишлатган финти каби фойдали бўлмади.

6. Перу терма жамоаси футболиси кутилмаганда марказдан рақиб дарвозасига зарба берди, бироқ тўп у нишонга олган жойга тушмади.

5. Илк дақиқалардан перуликлар фаол ҳаракат қилишмоқда. Французлар позицион ҳужум амалга ошириш учун бир темпда ҳаракатланишяпти.

3. Перу терма жамоаси футболчиси жароҳат олган кўринади. Коррильо шикастланди.

1. Диққат учрашув бошланди! Бор эътиборни ўйинга қаратамиз.

- Трибуналари стадионнинг ташқарисига чиқиб турган аренада икки мамлакат мадҳиялари янгради. Таркибларга яна бит эътибор берамиз.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун ЖЧ-2018нинг энг машҳур стадионларидан бири - "Екатеринбург Арена"да Франция ҳамда Перу терма жамоалари куч синашишади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика