Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

ЖЧ-2018. Гуруҳ фаворитлари тўқнашувида Бельгия ғолиб News

ЖЧ-2018. Гуруҳ фаворитлари тўқнашувида Бельгия ғолиб

ЖЧ-2018 доирасидаги "G" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Англия - Бельгия учрашуви бўлиб ўтди.


England

World Cup Grp. G . Round 3

29/06/2018, 00:00

1
:
0
Finished

Belgium

Adnan Januzaj - 51'

Stadium: Kaliningrad Stadium, 33973 spectators

Referee: Damir Skomina

45'
90'
46'  John Stones (Harry Maguire)
79'  Trent Alexander-Arnold (Danny Welbeck)
19'  Youri Tielemans
33'  Leander Dendoncker
51'  Adnan Januzaj
51'  Youri Tielemans
74'  Thomas Vermaelen (Vincent Kompany)
86'  Adnan Januzaj (Dries Mertens)

ЖЧ-2018.

"G" гуруҳи, 3-тур.
Англия – Бельгия 0:1

«Калининград» стадиони.

Бош ҳакам
: Дамир Скомина.

Гол
: Янузай (51)

Англия 
– Пикфорд, Джонс, Стоунз (Магуайр, 46), Роуз, Кэйхилл, Дайер, Лофтус-Чик, Делф, Александер-Арнолд (Уэлбек, 79), Варди, Рэшфорд.

Бельгия 
– Куртуа, Шадли, Боята, Вермален (Компани, 74), Дембеле, Дендонкер, Азар, Феллайни, Янузай (Мертенс, 86), Тилеманс, Батшуайи.

Огоҳлантиришлар
: Тилеманс (19), Дендонкер (33).   



               ЯНГИЛАШ

      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


- Ўйин тугади! Бельгия гуруҳда пешқадамга айланди!


90. Бельгия қатор вазиятлардан унумли фойдалана олмади.

- Ҳар иккала жамоа 12тадан жами 24та маротаба дарвозага зарба берибди. Шулардан фақатгина 4таси аниқ зарба.


85. Бемаъно, бемақсад ва азартсиз ўйин. Ўйин афишаси номига мутлақо муносиб эмас!


82. Англиянинг стандарт вазиятларидан келаётган хавфни Бельгия ҳимоячилари ва Куртуа ортиқча қийинчиликсиз бартараф этмоқда.


80. Тўп назорати тўлиқ Англия қўлида, Бельгия эса рақибни ўз жарима майдончаси олдида кутиб олиш билан банд.


77. Гарет Саутгейт ҳужумни кучайтириш учун Уэлбекни туширди.


70. Англия ҳужумни кучайтирди, аммо ҳозирча бу самара келтирмаяпти.


66. Маркус Рэшфорд ажойиб имкониятдан унумли фойдалана олмади. Рэшфорд Куртуа қаршисига чиқиб борди ва яккама-якка вазиятни кўкка совурди. Унинг дарвоза томон тепган тўпини Куртуа бармоқлари билан қайтариб юборди. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.

62. Англиянинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти.

55. Бельгия иккинчи голга яқин келди. Яна Аднан Янузай жарима майдончаси кириб бориб дарвозани нишонга олмоқчи бўлди, аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар туғаноқ бўлишди.

- Бельгия устози Роберто Мартинез голни катта қувонч билан нишонламади.

51. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АДНАН ЯНУЗАЙ! Янузай жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилгач ажойиб ҳаракати билан Роузни алдади ва тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди - 0:1!

48. Рэшфорднинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

- Англия таркибида ўзгариш: Стоунз ўрнига Магуайр майдонга тушди.

46. Иккинчи тайм старт олди.

- Биринчи тайм тугади!


Мазкур ўйин қандай ўтаётганига ушбу сурат аниқ баҳо беряпти


42. Стадионга ташриф буюрган мухлислар очиқчасига норозичилик билдиришмоқда ва хуштак чалишмоқда. Футбол ўйнаш керак!


40. Бельгия позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Аммо бундан ҳеч қандай наф чиқмаяпти.


- Россиялик таниқли шарҳловчи Роман Гутцайт Англия - Бельгия учрашувида сариқ ва қизил карточкаларни голлардан кам бўлмаган ҳолатда нишонланиши ҳақида твит ёзди.


32. Бельгиядан ажойиб айёр тактик юриш. Бельгия футболчилари қўполлик ишлатиб, ҳакамдан ўзлари учун керакли бўлган карточкаларни ишлаб олишмоқда. Бу карточкалар ҳозирги онлайн жадвалда уларни эгалламоқчи бўлаётган 2-ўринини мустаҳкамлайди.


"Локомотив" клуби ходими Маъмур Мамадалиев Англия - Бельгия учрашувини стадиондан Ўзбекистон байроғи билан биргаликда кузатмоқда


- Баъзи гуруҳларда биргина гол, дуранг қадри қанчалик баланд ёки дақиқалар қиймати қанчалик юқори бўлди. Бу ерда эса 90 дақиқа шунчаки сарф этиладиганга ўхшайди. Англия ва Бельгия учун ғалаба керак бўлмаган ўйин.

25. Жарангли афиша, аммо жимжит ўйиннинг 25-дақиқаси тугади. Ҳозирча жамоалар футбол ўйнашга уринишмоқда, фақат уринишмоқда.

Лукаку гарчи захирада қолган бўлсада, ўйиндан олдин айнан у жамоадошлари даврасида сўз олиб, уларни руҳлантирмоқда. Қойил!

19. Тилеманс рақибига нисбатан қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.

16. Жамоалар тўпни навбати билан назорат қилишмоқда.

12. Ҳар иккала жамоага ғалаба муҳим эмас. Шу боисдан ҳам ўйин темпи кутилганидек юқори бўлмаяпти. Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа нимчорак финалда Японияга тушади. Аммо ўша сеткада Япониядан кейинги рақиблар анча кучли ва номдор. Иккинчи ўрин соҳиби эса Колумбия билан ўйнайди ва бу сетка нисбатан анча сокинроқ.

9. Бельгиянинг хавфли ҳужуми содир этилди. Батшуайи ва Пикфорд қарама-қаршилигида Пикфорд тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтишга улгурмади. Бельгия футболчилари эса гол бўлганига ишора қилишди. Аммо ҳакамни қўлида голни аниқловчи соат турибди ва унга ҳеч қандай сигнал келмади.

5. Хавфли вазият! Тилеманснинг кучли зарбасини Пикфорд маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди!

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграйди.


England

World Cup Grp. G . Round 3

29/06/2018, 00:00

1
:
0
Finished

Belgium

Adnan Januzaj - 51'

Stadium: Kaliningrad Stadium, 33973 spectators

Referee: Damir Skomina

45'
90'
46'  John Stones (Harry Maguire)
79'  Trent Alexander-Arnold (Danny Welbeck)
19'  Youri Tielemans
33'  Leander Dendoncker
51'  Adnan Januzaj
51'  Youri Tielemans
74'  Thomas Vermaelen (Vincent Kompany)
86'  Adnan Januzaj (Dries Mertens)




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика