Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Жавоҳир Сидиқов: “Терма жамоа савияси барибир бошқача” News

Жавоҳир Сидиқов: “Терма жамоа савияси барибир бошқача”

“Қўқон-1912” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозониб бўлган.

Қўқонликлар дастлабки 6та турнинг 5тасини сафарда ўтказиб жами 8 очко тўплашди. Биз “Насаф” билан ўйиндан олдин Сидиқов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Ўзбекистон Суперлигасидаги бу йилги ўзгаришлар ҳақида фикрларингиз?

- Ҳақиқатдан ҳам бу йил Суперлигада ўзгаришлар жуда катта. Энг кучли 12 клуб ҳар бир турда шиддатли ўйинлар намойиш этиб беришмоқда. Бу ўзгаришлар футболчилардан ҳам кўра мухлисларга ёқмоқда деб ўйлайман. Ҳар бир баҳс СПОРТ канали орқали намойиш этилмоқда. Ўтган йилларда бунақаси бўлмаганди. Тошкентдаги ўйинларга ҳам мухлислар қайтаётганига гувоҳи бўлаяпмиз. Учрашувлар кечки, салқин вақтларда бошланиши эса футболчиларга жуда қўл келмоқда.

- Ўтган турда “Қўқон-1912” Олмалиқдан 0:0 ҳисобидаги дуранг билан қайтди...

- АГМК жамоаси ўз майдонида ўйнади. Улар ўтган турда "Локомотив"ни мағлуб этганди. Бизнинг жамоа 6та турдан 5тасини сафарда ўтказди. Барибир қийин бўлар экан. Аммо сафардан бир очко билан қайтганимиз ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Рақиб кучли ва бақувват футболчилардан иборат. Шу боис биз асосан қисқа паслар билан ўйнашга қарор қилдик. Бундан ташқари Холмуҳаммедов ва Пардаев каби футболчилар жароҳатлари боис бизга ёрдам бера олишмади.

- Амалдаги чемпион “Локомотив” майдонида ҳам дуранг қайд этдинглар...

- "Локомотив" ҳозир қийин вазиятда. Биз билан ўйинда уларда босим бор эди. Бундан унумли фойдаланиб қолдик. Амалдаги чемпион майдонидан бир очко билан қайтиш яхши натижа. Лекин "Локомотив" яқин вақт ичида ўзига келиб олади. Таркибида кучли футболчилар бор, бундан ташқари маҳоратли мураббийлар ишлашмоқда.



- Суперлиганинг навбатдаги турида “Насаф” билан тўқнаш келасизлар.

- Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" бир неча йиллардан буён стабил ўйин намойиш этмоқда. Йил бошида бир қанча етакчиларини қўйиб юборган бўлса ҳам "Насаф" кўриб турибсиз ёшлар билан жуда яхши натижалар қайд этмоқда. Биз улар билан ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимиз қаршисида ҳар қандай рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон кубоги формати ўзгарди. Бунга муносабатингиз?

- Ўзбекистон кубоги формати Англия каби бўлгани менимча албатта яхши. Европанинг энг кучли футбол мамлакатларидан биридан андоза олиш фойдали. Ҳар бир босқичдан олдин ким рақиб бўлишини билмайсиз. Исталган жамоада имконият бўлиши кучсизроқ ва ПРО-лига клубларида ҳам Ўзбекистон кубогида ҳеч бўлмаса финалга чиқиш умидини уйғотади.

- Сизнингча март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббий ким?

- Нўъмон Ҳасанов.

- ПФЛ ва championat.asia сайти ҳамкорлигида ўтказилаётган сўровномада бор 4 мураббийлардан кимни танлайсиз?

- Унда “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов.

- Ой футболчисидан кимни танлайсиз?

- “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев яхши ўйинлар кўрсатди.


- Ойнинг энг яхши дарвозабони ким?

- "Навбаҳор" посбони Ботирали Эргашев. Унинг айниқса “Локомотив” билан ўйиндаги ҳаракатлари маъқул келди.  

- Энг чиройли гол-чи?

- Азизбек Турғунбоевнинг АГМКга жаримадан урган голи.

- Март ойи сўнггида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Африкага бориб келдингиз. Таассуротлар қандай?

- Терма жамоа савияси барибир бошқача. Янги мураббийлар штаби қўл остида машғулот ўтказдик ва ўйинларда иштирок этдик. Сенегал билан ўйинда майдонга тушмадим. Марокаш билан баҳсда қатнашдим. Телевизор орқали кўрган бўлсангиз рақиб жуда кучли ўйин кўрсатди. Бекорга Жаҳон чемпионатига чиқмаган экан. Кўп ўйинчилари келиб чиқиши Францияга бориб тақалар экан. Кўплаб футболчилари айнан Франция лигасида ўйнаркан. Қанча кучли терма жамоалар билан ўйнасак биз учун шунча фойда. Биз каби ёшлар мана шундай кучли рақиблар билан ўйинларда маҳорат тўплаймиз.

- Қўқонлик мухлислар ҳақида нима дея оласиз?

- Қўқонга 2 йил олдин келганимда ҳақиқий мухлислар шу ерда экан дегандим. Ҳамон шу гапимда тураман. Ҳар бир ўйинда бизни тинмай қўллаб туришади. Тўла стадионда ўйнаш билан бўш трибуналар остида ўйнашдан жуда фарқ қилади.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика