Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"да
08 feb 2022 18:18
News
Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"да
Бу сафарги йиғин аввалдан режа қилинганидек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда дастлабки машғулотларини ўтказишди. “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотлардан жамоа мухлисларини хурсанд қиладиган хушхабар бор.
“Қўқон-1912” жамоасининг бугунги машғулотларига қўқонлик футбол мухлисларининг севимли футболчиси, жамоадаги ажойиб ўйинлари билан машҳур бўлган, икки карра Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқов қўшилди.
Жамоа мураббийлари Тошкентдаги йиғинда асосан тактик машғулотларга, жамоавий ўйинни ташкил қилишга кўпроқ урғу берадилар. Мазкур ўқув-йиғини давомида учта назорат ўйинини ташкил қилиш режа қилинган. Назорат ўйинларининг вақти ҳамда спарринг-рақиблар ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.



Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments