Latest news

10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  7 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  2 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1

Жавоҳир Расулов: “Ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз” News

Жавоҳир Расулов: “Ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз”

“Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” (2:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар вакили Жавоҳир Расулов “Нефтчи” матбуот хизматига интервью берди.

-  Дербига юқори кайфиятда етиб келгандик. Майдонга рақибни мағлуб этишга ишонган ҳолда тушгандик ва вазифани уддаладик. “Қўқон-1912” жамоасини жамоавий ўйин ҳисобига таслим қилдик деб ўйлайман. Айтиш керакки, дербида “Нефтчи” Қўқон жамоасига қараганда кучлироқ ўйнади. Ўтган йили қўқонликлар бизни ўз уйимизда мағлуб этишганди. Шу сабабли ҳам беллашувда ғалаба учун жиддий кураш олиб бордик. Албатта ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Бизни олдинда осон бўлмаган баҳслар кутиб турибди. Мазкур учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, муваффақиятли серияни давом эттирмоқчимиз. Шу ўринда бизни “Истиқлол” стадионида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг далдаси биз учун ҳар доим муҳимдир.

Рақиб ҳақида ҳам ёмон фикрда эмасман. “Қўқон-1912” жамоаси “Нефтчи” майдонидан очко олиб кетиш учун жиддий курашди. Рақиб сафидаги Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокиров каби юқори савиядаги футболчилар борлигини айтиб ўтишим мумкин. Шунингдек, Абдуллоҳ Олимов баҳс давомида жамоамиз етакчиси Мансур Саидовга яққол боғланиб ўйнади ва шу сабабли кўплаб вазиятларда ҳужум ташкил қилишда муаммога дуч келдик. “Қўқон-1912” -  яхши  жамоа. Уларга фақат бироз омад етишмаяпти.  Қўқон шаҳри клубига кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан, - деб фикрларини якунлади Жавоҳир Расулов.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига 11-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйинида майдон эгалари Шукурали Пўлатовнинг икки тўпи эвазига ғалаба қозонишди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика