Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  2 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  3 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Сўғдиёна" мавсумни кучли бешликда якунлашга ҳаракат қилади" News

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Сўғдиёна" мавсумни кучли бешликда якунлашга ҳаракат қилади"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлига 22-туридан "Металлург" билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновни фикрлари билан қизиқдик.

"Металлург" яхши жамоа. Улар бизга қарши муносиб ва етарлича тайёргарлик кўргани ўйин давомида билиниб турди. Умуман олганда икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди деган бўлардим. Гол уриш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик. Аммо, самара чиқара олмадик. Нима ҳам дердим бу футбол, рақибга навбатдаги учрашувларда омад тилаб қоламан. Ўз ўрнида биз ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

- "Сўғдиёна"да назарий жиҳатдан бешинчи  ўринни эгаллаш учун имконият сақланиб қолинди...

- Ҳа, олдинда яна тўртта тур кутмоқда. Мана шу учрашувларда керакли очколарни жамғариб мавсумни кучли бешликда якунлашга интиламиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Жамоа ўтган мавсумда тўртинчи ўринни олгани сабабли бу йил мухлислар янада кўпроғини кутишган эди...

- Тўғри, ушбу мавсумда жуда кўп очколарни йўқотдик. Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. "Металлург" билан ўйинда бизни қўллаб-қувватлашгани учун уларга раҳмат айтиб қоламан. 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика