Latest news

15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  8 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак" News

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак"

Жорий йилда ОФК кубоги гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоя қилди.

"Е" квартетида ЦСКА, "Алтин Аср" ва "Нефтчи" билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашган вакилларимиз амалда вазифани аъло даражада уддалашди. Айни кунларда жамоа "Қизилқум" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Тожикистонда ўтган турнир таассуротлари ва бўлажак ўйин олдидан "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- "Сўғдиёна"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. Рақиблар даражасидан келиб чиқиб айтганда ўйинлар қанчалик енгил ва қийин ўтди?

- ОФК кубогида нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистон бизни қўллаб-қувватлаб туришини сездик. Сўнгги учрашувда Самарқанддан ҳам ишқибозлар ташриф буюришди. Худога шукур барча ўйинларда ғалаба қозондик. Қийин томони шуки, биласиз суъний майдонда тўп тепиш осон эмас. Муҳими жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ. 

- Таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида "СЎғдиёна" рақибларидан устун ҳисобланарди...

- Битта ўйиндан иборат мусобақаларда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Бундай паллада кучли ёки кучсиз деган гаплар иккинчи даражага тушади. Бордик, ўйнадик ва ютдик. 

- Жасур Ҳасановнинг жамоадаги ва майдондаги ўрни ҳақида...

- Кўряпсиз, жамоамиз етакчиси ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Бундай спорт формада яна 3-4 йил бемалол ўйнай оладилар. Жасур Ҳасанов майдонда футболчиларни қандай руҳлантиришни билади.  

- Навбатдаги босқичда "Хўжанд" рақиблик қилади...

- Ҳозирда фақат "Қизилқум" билан учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. "Хўжанд"га қарши учрашувга ҳали вақт бор. Ўйлайманки, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Чемпионлик йўлидаги курашда ким ғолиб чиқиши мумкин?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Сўғдиёна" йилдан-йилга ўсишга эришиб бормоқда. Биз навбатдаги қадамни ташлашимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика