Latest news

08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  1 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  9 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  9 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5

Жавоҳир Илёсов: "Ҳали мавсум олдинда ва ўзимизни кўрсата оламиз" News

Жавоҳир Илёсов: "Ҳали мавсум олдинда ва ўзимизни кўрсата оламиз"

"Машъал" - "Металлург" 1:3 учрашувидан сўнг "газчилар" дарвозабони Жавоҳир Илёсов билан суҳбат уюштирдик ва саволларимизга жавоб олдик.

- "Машъал" жамоаси мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмади. Сафарда ва ўз майдонида мағлуб бўлди. Бу борада нима дея оласиз?
- Ҳали мавсум олдинда. Бизда аҳил жамоа бор ва мавсум давомида буни исботлаймиз. Ўзимизни кўрсатишимизга ишонаман. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

- Бу йил "Машъал" мавсумни Санжар Қувватовсиз бошлади. Санжар жамоани тарк этган ва энди сиз асосий таркиб учун Ботир Носиров билан рақобатдасиз. Бу борада фикрларингиз қандай?
- Мен нафақат Хомяковдан кўп нарсани ўрганмоқдаман балки Санжар Қувватовдан ҳам катта тажрибани олдим. Ҳозир ҳам қайси масала бўлмасин мурожат қилсам қўлидан келганича ёрдам беради. Мураббийим Павел Синелников менга катта футболда кўп нарса бермоқда. Ботир ака тажрибали дарвозабон ва бирга машғулот ўтказишимиз ҳам менга самарали бўлишига ишонаман. Агар мураббийлар менга ишонч билдирса албатта буни оқламоқчиман.



- Жавоҳир ушбу йилда "Машъал" жамоаси номида Олимпия терма жамоасида ҳам иштирок этиб қайтдингиз. Гарчи майдонга тушиш имкони бўлмаган бўлса ҳам бу сиз учун қай даражада муҳим бўлди деб ўйлайсиз?
- Самвел Бабаян жамоасида жуда катта тажриба тўпладим. Майдонга тушиш ёки тушмаслик жуда ҳам муҳим бўлди деб айта олмайман. Мени 23 талик таркибга муносиб кўргани учун аввало мураббийлар штабига, сўнгра "Машъал" жамоасига ҳам миннатдорчилик билдираман. Улар ўсишимга катта туррки бўлди дейишим мумкин. Бабаян турнирдан сўнг агар "Машъал"да ўйинларда майдонга тушсам миллий терма жамоага ҳам чақиришини айтди ва бу мени учун жуда катта рағбат бўлди.


"Машъал" матбуот хизмати


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика