Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  1 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман" News

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман"

Бугун профессионал футболдаги илк голини уриб, "Локомотив"нинг ғалабасини таъминлаган ёш футболчимиз Жавоҳир Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир, қийин ўйинни ўтказдик. Барча футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиб, ғалаба учун интилди. Ҳудога шукур, муваффақият қозондик.

- Голни нишонлаганингиз ҳақида гапирсангиз. Нега ундай услубда нишонладингиз?
- Бу тасодифан бўлди. Ҳиссиётларга берилиб кетдим. Ҳатто ўзим ҳам бундай нишонлиман деб ўйламагандим. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Бундай пайтда нима қилаётганимни ўзим ҳам тушунмай қолдим.

- Нега алмаштириш сўрадингиз? Аҳволингиз яхшими?
- Оёғимнинг орқа мушаклари тортишиб қолди, тўғриси, югуришга бироз қийналиб қолдим. Ҳозир яхши ҳолатдаман.

- Ўйиндан кейин оила аъзоларингиздан ким сизга биринчи бўлиб қўнғироқ қилиб табриклади?
- Онажоним. Доимий равишда мени қўллаб-қувватлайдиган меҳрибоним. Албатта, бундан кейин ҳам қаттиқ ҳаракат қиламан, кўпроқ голлар уришга интиламан. Шу ўринда, ушбу голимни раҳматли тоғамга бағишлайман. Улар кичкиналигимда мени яхши кўрардилар, энг яқин инсонларимдан бири эдилар. Улар футболга энди бориб юрган пайтларимда менга доим далда бўлганлар. Уларни ёддан чиқара олмайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика