Latest news

02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  1 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6

Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди" News

Жавлон Салоҳитдинов: "Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди"

"Сўғдиёна" бош директори Жавлон Салоҳитдинов "Локомотив"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида 

- Биз пенальтидан фойдалана олмадик, рақиб эса гол урди. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қиларди, ўша голни "Локомотив" урди. 

- Нега Улуғбек Бақоев бугун захира ўриндиғида ўтирмади?

- Кеча ПФЛ бизга хат юборди ва кубок чорак финалидаги "Насаф" билан ўйиндаги вазият туфайли Бақоев 2та ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди. 

- Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг 2-ўринни олиш учун имкониятлари кескин тушиб кетди. Олдинда АГМК ва "Насаф" билан ўйинлар кутмоқда...

- Имкониятимиз кескин тушиб кетди демаган бўлардим. "Насаф"да ҳам қийин ўйинлар бор, "Сурхон" билан осон бўлмайди. Олдиндаги 2та баҳсда ютсак, 2-ўрин учун имкониятимиз бўлади. АГМК ҳам очко олишига ҳеч ким кафолат бермайди, кеча "Андижон" билан ўйинда кўрдинглар қандай қийналишганини.

- Жасур Ҳасанов ҳақида нима дея оласиз. Охирги ўйинларда у фақат бир тайм ўйнамоқда. Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?

- Унинг ёшига қаранг - 38 ёш, лекин унча-мунча ҳимоячидан тез югуради. Мураббийлар уни нега бир тайм ўйнатишганини билмайман, уларнинг ишига аралашмайман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика