Latest news

18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  0 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  2 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  13

Жавлон Салаҳитдинов: "Бакаев ҳам номзодлар орасида бор эди. Аммо..." News

Жавлон Салаҳитдинов: "Бакаев ҳам номзодлар орасида бор эди. Аммо..."

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 6-турида "Пахтакор"га мағлуб бўлди (1:2). Жиззахликлар ҳамон муваффақиятсизликлар гирдобида қолмоқда. Клуб раҳбарияти 4-турдан сўнг мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Афтидан Улуғбек Бакаев қайтиши кутилганди, бироқ сўнгги паллада черногориялик Иван Бошкович номзодида тўхталинди.

Бу борада  "Сўғдиёна" директори Жавлон Салаҳитдинов сайтимизга ўз муносабатини билдирди.

- Дастлаб яқинда жамоада амалга оширилган мураббийлар ўзгариши ҳақида...

- Ҳамма кўрди уйдаги 3та учрашувимизда 1 очкогина ишладик. "Олимпик" билан бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамай ғалаба қозона олмадик. Наманганда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Умуман олганда натижа яхши бўлгани йўқ. Истеъфогача 4та турдан 3тасини мезбон сифатида қабул қилдик. Шу боис мураббийлар штабини вазифасидан озод қилдик. Иван Бошкович билан алоқага чиқдик. Тез кунда келишувга эришилди. 

- "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин "Сўғдиёна" Улуғбек Бакаевни ортга қайтараётганди. Бу нима учун амалга ошмади?

- Тўғри. Улуғбек Бакаев билан ҳам алоқага чиққандик. Ҳаммаси гаплашилди, дея оламан. У бироз вақт беришини сўради. Кутдик, Намангандаги ўйиндан кейин яна алоқага чиқдик. Бу пайтда "Бухоро"га кетишини маълум қилди. 

- Ёрқин Назаров ўтган йили мавсум тугашига 2 тур қолганда жамоани қабул қилиб олганди. Янги мавсумга таркибни мураббий йиғди, тайёрлади. Шу нуқтаи назардан Ёрқин Назаровнинг ишини қандай баҳолаш мумкин?

- Таркибни ўзлари жамладилар. Ҳамма ташкилий ишларни қилиб бердик. Тўғри қишда бироз муаммо бўлди. Умуман бу пайтда ҳамма бир хил ҳолатда эди. Туркияда ҳам йиғин ўтказдик. Ҳамма имкониятни берганмиз. Билмадим ҳужумчиларимиз кучсизлик қиляптими, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. 

-  "Сўғдиёна" учун бу йил пасайиш мавсуми бўладими? Умуман клуб бунга тайёрмиди?

- Энди 6та тур ўтди. Ўрта ўринлардаги жамоалар билан ўртада катта фарқ йўқ. Битта ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортади. Ғалаба керак. 2022 йил август ойидан бери ғалаба қозонганимиз йўқ. 

- Ёзги трансферлар вақтида янги мураббийнинг талабига кўра таркибда ўзгаришлар бўладими?

- 3-4та ўзгаришлар қиламиз. Ҳужумда оқсаяпмиз. Ишлашда давом этамиз. 


Абдулазиз Искандаров

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика