Latest news

16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  0 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  1 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  0 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:33"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади  4 14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  6 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  5 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  1 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  2 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  22 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  10

Жавлон Иброҳимов янги мавсумни қайси жамоада бошлайди? (интервью) News

Жавлон Иброҳимов янги мавсумни қайси жамоада бошлайди? (интервью)

Ўтган мавсум ички чемпионатимизда бир қатор футболчилар кўриниш беришгани йўқ.

Улардан бири ўз вақтида "Бунёдкор"да ёрқин ўйинлар кўрсатган Жавлон Иброҳимовдир. Унинг сўнгги жамоаси "Навбаҳор" бўлиб турибди. Тўғри ўтган мавсум бошида уни Тожикистонинг "Истиқлол" жамоаси машғулотларида кўрган эдик. Лекин икки томон ҳамкорликни давом эттиришгани йўқ. Ярим ҳимоячи биз билан суҳбатда мазкур мавзуларга тўхталиб ўтди.

- "Бунёдкор" билан ўртангиздаги можаро халқаро спорт арбитраж судига қадар борди. Айни пайтда клуб билан муаммони ҳал қилдингизми?
- Ҳа. Ушбу масала ҳал бўлиш арафасида. 15 декабрь куни онлайн тарзда суд жараёни бўлиб ўтди. Эндиликда охирги қарор чиқиши қолди. Қачонлиги эса номаълум. 

- Ўтган мавсум сизни бирор жамоада кўрганимиз йўқ. Қишда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси йиғинида қатнашдингиз. Бироқ жамоада қолганингиз йўқ...
- Ўша паллада маслаҳат берадиган, охирги гапни гапирадиган отам йўқ эдилар. Оилавий сабабларга кўра шундай бўлиб қолди. Отамнинг вафотларидан сўнг онам хориж жамоаларига боришимга руҳсат бермадилар. "Истиқлол" жамоасига кўрик учун бормаганман. Анталияга келишимни сўрашди. Шартномага қўл қўйиш учун бордим. У ерга борганимдан сўнг бошқача гап-сўзлар бўлди.  Якунда келиша олмадик. Жуда кўп хориж жамоаларидан келиб тушган чорловларга рад жавобини бердим. 

- Сўнгги йилларда фаолиятингиздаги пасайиш нима билан боғлиқ?
- Мураббийлар мунтазам асосий таркибга қўймаслиги ва ишонч билдирмаслиги билан боғлиқ. 1-2 та учрашувда 90 дақиқа ўйнайман, кейин 3та ўйин захирада ўтираман. Барқарор тўп тепа олмадим. 

- Бу йил сизни қайси жамоада кўришимиз мумкин?
- Насиб қилган жамоада ўйнайман. Ҳозир вариантларни кўриб чиқяпман 

- Четдан кузатган инсон сифатида ўтган мавсумдаги чемпионатимиз ҳақида фикрингиз қандай?
- "Пахтакор"нинг чемпион бўлиши аниқ эди. Менга "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" жамоаларининг ўзгаргани ёқди. Албатта ҳозирги кунда "Насаф" молиявий томондан яхши бўлмасада, яхши натижаларга эриша олди. 

- "Бунёдкор"дан кейин қайси жамоага ўтиш хато қарор эди?
- "Бунёдкор"да 2018 йил жуда яхши мавсум ўтказдим. Кўп жамоалардан таклифлар бўлди. Легионер бўлишимни отам истагандилар. Уларнинг орзулари эди. Ушбу қароримни хато, деб ўйламайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика