Latest news

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади” News

Жавлон Иброҳимов: “Суперлиганинг ҳар бир учрашуви худди финалдек ўтади”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигаси томонидан футболимизни ислоҳ қилиш борасида қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Чемпионатимиз формати ўзгартирилиб, клубларнинг профессионал фаолиятини таъминлаш мақсадида бир қатор ўринли талаблар қўйилмоқда. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш бўйича нормативлар олиниб, терма жамоалар манфаатини йўлида фойдали янгиликларга қўл урилди. Бу борада “Бунёдкор” жамоаси сардори Жавлон Иброҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигасида иш бошлаган янги раҳбариятга омадлар тилайман. Улар томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бераман. Юртимиздаги 2017 йилги футбол мавсумини Ўзбекистон кубоги финали якунлаб берди. Кўпчиликка яхши маълумки, финал баҳси жуда юқори савияда ташкил этилди. Майдонда “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида муросасиз кураш кечди. Стадиондаги муҳитни эса таърифлаб бўлмайди. Биласизми, футболчилик фаолиятим мобайнида ички мусобақаларда бундай кўп мухлис йиғилганини илгари кўрмагандим. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, халқимиз футболни севади”.


“Фикримча, энди 2018 йилги Суперлига баҳслари худди финал баҳсидек ўтади. Чунки энди оддий ўйинларнинг ўзи қолмади. 12талик форматдаги ҳар бир баҳс муросасиз ва кескин ўтишига шубҳа йўқ. Ўйлаб кўринг, қандайдир очколар Сизни ё чемпионлик учун курашга қўшади ёки Суперлигада жон сақлаб қоладиган гуруҳга тушириб юборади. Қолаверса, “олтин очколар” ҳисоб-китоби ҳам ўзига хос янгилик бўлди. Бу энди ҳар бир рақиб билан бўладиган баҳсда очко жамғариш кераклигини кўрсатиб турибди. Шу орқали ҳам мухлисларнинг қизиқиши ортиши аниқ”.

“Кескинлик ва муросасизликнинг ошишига хизмат қиладиган яна бир жиҳат бу – нормативлардир. Футболчилар энди жисмоний ҳолатларини мавсум давомида юқори савияда ушлаб туришлари керак. Айниқса, қишки ўқув-машғулот йиғинларида олинадиган юкламалар кучлироқ бўлса, бу футболчининг мавсумнинг охиригача жисмоний ҳолати етук бўлишини таъминлайди. Мана шундай юкламаларга дош беролган футболчилар ва жамоаларнинг ғалабалари ҳам кўпроқ бўлади. Бундан эса энг аввало терма жамоаларимизга кўпроқ фойда. Ватанимиз жамоаларига кириш учун футболчилар ичида рақобат ошади. Терма жамоалар мураббийлари рўйҳатида қанча номзод кўп бўлса, ўйлайманки, халқаро турнирлардаги ғалабаларимиз ҳам салмоқли бўлади”, - дейди “Бунёдкор” сардори Жавлон Иброҳимов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика